ЖУРНАЛИСТЛАР ГУРЛАН ТУМАНИДАГИ ТЕМИР ЙЎЛ ВОКЗАЛИ ҚУРИЛИШИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

Оммавий ахборот воситалари ходимларидан иборат бир гуруҳ журналистлар Гурлан тумани “Хизир эли” қишлоғи “Деҳқон” маҳалласида бунёд этилаётган “Шовот-Гурлан-Амударё” темир йўл вокзали қурилиши жараёни билан танишиш мақсадида бу ерга ташриф буюришди.
Пресс-тур иштирокчилари темир йўл вокзали қурилиши, бу ерда ишлаётган қурувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар ва қурилиш-монтаж ишларида қатнашаётганлар билан дилдан суҳбатлашдилар.

Журналистлар темир йўл вокзали қурилишининг боришини кўришга келган бир гуруҳ нуронийлар билан ҳам учрашиб, темир йўлнинг туман иқтисодиётини ривожлантиришдаги аҳамияти хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

Шунингдек, пресс-тур иштирокчилари Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани ҳудудидан ўтувчи Амударё устида қурилаётган “Қипчоқ” кўприги қурилишида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишдилар.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

 


Iyul 09, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 777 marta