Янгиликлар

Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил 25 мартдаги 81-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан

 

  1. Вилоят ҳокимининг 2020 йил 22 мартдаги “Коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссиясининг” 4-26 хдфу-сонли йиғилиш баёни билан 2020 йил 24 мартдан бошлаб, вилоят ҳудудида шаҳар, шаҳар атрофи, вилоят ҳудудидаги шаҳарлараро ва вилоятлараро йўналишлардаги автобус, йўналишли таксиларда (микроавтобус ва Дамас) ва троллейбусларда йўловчи ташиш вақтинчалик тўхтатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Дизенфекция қилинган йўналишсиз таксилардан ташқари автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслиги қатъий белгилаб қўйилсин.
  3. Туман тиббиёт бирлашмаси (У.Абдуллаев), туман СЭОМ (Ш.Юлдашев), туман ИИБ ЙҲҲГ (Қ.Рахманов)ларга:

Туман ҳудудида йўналишсиз такси транспорти воситаларини кунлик дизенфекция қилинган ҳолда ҳаракатланишини таъминлаш;

дизенфекция қилинган йўналишсиз таксилардан ташқари автотранспорт воситаларида йўловчи ташишга йўл қўйилмаслигини қатъий назоратга олиш топширилсин.

  1. Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими, туман ИИБ ЙҲҲГ билан биргаликда йўналишсиз таксиларда йўл кира нархини асоссиз равишда ошириб юбормасликнинг олдини олиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.
  2. Туман ҳокимининг матбуот котиби ушбу фармойишни туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М.Ўразметов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                                         А.Салаев

 

 

Янгиликларга Обуна

Банк курси

Об-ҳаво гурлан