ЖОЙЛАРДА “УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ” БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Гурлан тумани “Ватанпарвар” маҳалла гузарида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Тадбирга маҳалланинг кўп йиллик тажрибага эга нуронийлари, турли соҳаларда ютуқларни қўлга киритган устоз мураббийлар ва ёшлар таклиф этилди.
Учрашувда сўз олган нуронийлар ҳамда ёшлар вакиллари юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, янгиланиш ва туб ўзгаришлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар. Учрашув дилкаш суҳбатлар ва дилрабо куй-қўшиқлар билан давом этди.
Шунингдек, “Уч авлод учрашуви”тадбирлари туманимизнинг Навбирёп, Дўсимбий, Болдоқли маҳаллаларида ҳам бўлиб ўтди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 847 marta