ВЕЛОСПОРТЧИЛАРИМИЗ ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИДА СОВРИНДОРЛАР САФИДАН ЖОЙ ЭГАЛЛАШДИ
Сўнгги йилларда экстремал спорт тури бўлмиш тоғ велосипеди, яъни “Mountain bike” Ўзбекистонда ҳам жадаллик билан ривожланиб бормоқда.
Яқинда Тошкент вилоятида велоспортнинг “Mountain bike” тоғ велосипеди бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақада Республикамиздан жами 100 нафардан ортиқ спортчи ёшлар иштирок қилди.
Қувонарли жиҳати, гурланлик спортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Жумладан:
Тангирберганов Хасанбой I-ўринни;
Шереметова Шахло II-ўринни;
Ражапова Нодира II-ўринни;
Aлломберганов Умрбек III-ўринни эгаллашди.
Спортчиларни ғалаба билан табриклаймиз!
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 731 marta