ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ 12-ХОРАЗМ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ 12-ХОРАЗМ САЙЛОВ ОКРУГИ ҲУДУДИДА САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10 ва 22-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм сайлов округи ҳудуди бўйича сайлов участкаларининг жойлашуви юзасидан 2 та шаҳар ва 11 та туманлар ҳакимликлари ҳамда тегишли ҳарбий қисмларнинг тақдимномалари маълумот учун қабул қилинсин.

2.Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм сайлов округи ҳудудида сайлов участкалари иловага мувофиқ 1-дан 553-тартиб рақамлари асосида тузилсин.

3.Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.

4.Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига юборилсин.

5.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш округ сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Р. Сабиров зиммасига юклатилсин.

 

Сайлов комиссияси раиси            Б. Абдуллаев


Avgust 25, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 743 marta