УЙ-ЖОЙЛАР РЎЙХАТИНИ ТУЗУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИ ҚАНЧАЛИК МУҲИМ ?

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўришнинг энг муҳим босқичларидан бири, бу — шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг жойига чиқиб ўрганиш ва аҳоли сонига аниқлик киритган ҳолда, хонадонлар рўйхатини янгилаш ҳисобланади. Бу ишлар учун уй жойлар рўйхатини тузувчилар (регистраторлар) фуқаролик-ҳуқуқий шаклдаги шартнома асосида вақтинча ишга жалб этилади. 

Шу мақсадда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилиши белгиланган ҳудудларда ҳудудий комиссиялар билан ҳамкорликда жами 175 нафар рўйхат тузувчи ( Хива шаҳрида 21 та регистратор танлаб олинган ) жойлардаги статистика, кадастр, уй-жой коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда маҳалла органлари ходимлари орасидан танлаб олиниб, жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари махсус дастур асосида ўқитилди ва танланма равишда маҳаллаларга чиққан ҳолда амалий кўникмалари оширилди. 

Ўқитиш жараёнларида БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНПФА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари иштирок этиб, регистраторларга уй-жойлар рўйхатини тузиш жараёнларида эътибор берилиши лозим бўлган муҳим масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берди. 

Улар жорий йилнинг май ойи давомида фаолият юритиб, ўзларига бириктирилган участкадаги уй-жойлар ва уларда яшовчи аҳоли сонини ҳақиқий ҳолат билан бирма-бир солиштириб чиқди. Йиғилган маълумотлар синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг ташкилий режасини тузишда ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади. Яъни, синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири учун зарур бўладиган аҳолини рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкалар ҳамда уларга жалб этиладиган ходимлар сони шакллантирилади. Шунингдек, тадбирни ташкил этиш учун зарур бўладиган жиҳозлар ва товар моддий бойликлар миқдорига ҳам аниқлик киритилади. 

Бу эса, ўз навбатида, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш имконини беради.

 

Хоразм вилояти статистика бошқармаси


Iyun 21, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 749 marta