УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Бугун Гурлан тумани Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.

Тадбирга узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийлар, бугунги кунда туманимиз равнақига катта ҳисса қўшаётган фаол ўрта ёшлар ҳамда буюк келажак сари олға қадам ташлаётган иқтидорли ёшлар таклиф қилинди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Муроджон Ачилов сўзга чиқиб, барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклаб, туманда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди.

 

Байрам тадбирида меҳнат фахрийлари сўзга чиқиб, юртимиздаги ўзгаришлар хусусида тўхталиб ўтди. Ёшларга яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиб, юксак марраларни эгаллашида тилакдош эканликларини билдириб, насиҳатлар қилди.

"Уч авлод учрашуви"да  хушовоз хонандаларнинг шўх куй-қўшиқлари меҳмонларнинг кўнгилларини хушнуд қилди. Тадбир давомида барча меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 


Avgust 14, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 870 marta