ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан туманида жойлашган “Sulaymon Shox agro komplex” хусусий корхонасига иссиқхона ташкил қилиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.

Гурлан туманидаги “Sulaymon Shox agro komplex” хусусий корхонасининг ёзишмасини, ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
“Ер кодекси”нинг 6, 36-моддасига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 10, 25-моддаларига асосланиб

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

  1. Гурлан туманидаги “Sulaymon Shox agro komplex” хусусий корхонасининг ёзишмаси маъқуллансин.

Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.      

  1. “Sulaymon Shox agro komplex” хусусий корхонасига Гурлан тумани, “Олға” қишлоғи, “Зарбдор” массиви ер харитасининг 809қ, 810қ, 811қ-контурларидаги умумий ер майдони 5,5 гектар, шундан экин ер майдони 5,5 гектар бўлган 45 балл бонитетли ер майдони иссиқхона ташкил қилиш учун 30 (ўттиз) йил муддатга ижарага ажратиб берилсин.           
  2. “Sulaymon Shox agro komplex” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Собировга

       а) Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Давлат хизматлари” маркази орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўхатидан ўтказиш;

       б) “Иссиқхона” қуриш учун рухсат берилган (реализация қилинган) кундан бошлаб бир йил мобайнида ўзлаштиришни бошлашга ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида “Иссиқхона” биносига бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш;

         в) ушбу қарор билан қурилишга рухсат берилган ер майдонида қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасига архитектура режалаштириш топшириқларини 1-2 қисмларга буюртма бериш;

       г) қурилиш учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;

       д) тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят бош архитектура ҳузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;

       е) шахарсозлик кенгаш мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш топширилсин.

  1. Ер майдонига ўзгартиш киритиш Кадастр агентлигининг Гурлан тумани бўлими (М.Уразов)га, қурилишни назорат қилиш туман бош архитекторига, ер солиғига боғлик ҳисоботларни ўзгартиш, солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш туман давлат солиқ инспекцияси (А.Ўразбоев)га топширилсин.
  2. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари О.Ахмедов ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
  3. Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.           
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.

 

                  Гурлан туман ҳокими                                                               М.Ачилов


May 11, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 833 marta