ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Гурлан тумани, “Олға” қишлоғи, “Жалойир” маҳалласида жойлашган “MARDON KAMRON JUSHQIN” МЧЖга чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Гурлан тумани, “Олға” қишлоғи, “Жалойир” маҳалласида жойлашган “MARDON KAMRON JUSHQIN” МЧЖ раҳбари Вапаев Дилшод Абдуллаевичнинг ёзишмасини ҳамда Ер участкалари бериш (Реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг
6, 55-моддаларига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг
10, 25-моддаларига асосланиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Гурлан тумани, “Олға” қишлоғи, “Жалойир” маҳалласида жойлашган “MARDON KAMRON JUSHQIN” МЧЖ раҳбари Вапаев Дилшод Абдуллаевичнинг ёзишмаси маъқуллансин.
Ер участкалари бериш (Реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
- Гурлан тумани, “Олға” қишлоғи, “Жалойир” маҳалласида жойлашган “MARDON KAMRON JUSHQIN” МЧЖга “Олға” қишлоғи, “Зарбдор” массиви ер харитасининг
№ 55, 61, 73, 75, 131-контурларида жойлашган умумий ер майдони 10,6 гектар, шундан экин майдони 10,4 гектар, ариқ ва зовурлар 0,2 гектар бўлган ер майдонлари ҳамда Хизир эли қишлоғи, А.Навоий массиви ер харитасининг № 357, 358, 367, 368, 372,
373-контурларида жойлашган умумий ер майдони 21,2 гектар, шундан экин майдони
21,2 гектар бўлган ер майдонлари, жами умумий ер майдони 31,8 гектар, шундан экин майдони 31,6 гектар, ариқ ва зовурлар 0,2 гектар бўлган ер майдонлари чорвачилик фаолияти билан шуғулланиб озуқа экинлари етиштириш учун ажратиб берилсин.
- Ер майдонига ўзгартириш киритиш Ер ресурслари ва давлат кадастри туман бўлими бошлиғи в.в.б. (Б.Балтаев)га, ер солиғига боғлиқ ҳисоботларни ўзгартириш, солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (Д.Аннаев)га топширилсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қ.Сапаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 870 marta