ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Гурлан тумани Олға қишлоғида яшовчи Юлдашов Умид Солиевичга фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6, 53-моддаларига, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига, туман ҳокимлиги ҳузуридаги фермер хўжаликлари ташкил қилиш бўйича танлов комиссиясининг 2020 йил
27 августдаги 9-сонли баённомасига, халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг 2020 йил 21 октябрдаги 19-83-сонли қарорига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6, 10-моддаларига асосланиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Гурлан туман ҳокимлиги ҳузуридаги фермер хўжаликлари ташкил қилиш бўйича танлов комиссиясининг 2020 йил 27 августдаги 9-сонли баённомаси ҳамда халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг 2020 йил 21 октябрдаги 19-83-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
- Юлдашов Умид Солиевичга туман ҳокимлиги захирасида бўлган И.Холметов массиви ер харитасининг ДЗЕ ва 78-контурида жойлашган умумий майдони 10,6 гектар, шундан экин майдони 2,0 гектар, сув ҳавзалари 2,1 гектар, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар 6,5 гектардан иборат бўлган ер майдони балиқчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил қилиб фаолият юритиш учун 49 (қирқ тўққиз) йил муддатга ижарага ажратиб берилсин.
- Туман ер ресурслари ва давлат кадастри (Х.Шеримбатов)га туман ҳокими билан янгидан ташкил қилинадиган фермер хўжалиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тайёрлаб, вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинганидан кейин расмийлаштириб, жойида ер майдонларини далолатнома асосида топшириш вазифаси юклатилсин.
- Юлдашов Умид Солиевичга:
- ҳудудий статистика ва солиқ идораларига белгиланган муддатларда ҳисоботларни тақдим этиб бориш;
- ер участкасидан қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳисобда) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш;
- ерлардан ер қонунчилигида белгиланган мажбуриятларни бажарган ҳолда самарали фойдаланиш ва доимий равишда тупроқ унумдорлигини ошириб бориш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриш вазифаси юклансин.
- Ушбу қарорга асосан туман статистика бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси ҳамда туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ўз ҳисоботларига тегишли ўзгартириш киритсинлар.
- Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими: М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 811 marta