ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Тумандаги “Сахтиён темирчи боғи” фермер хўжалигига қўшимча ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6, 53-моддаларига, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасига, Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сон қарорига, туман ҳокимлиги ҳузуридаги фермер хўжаликлари ташкил қилиш бўйича танлов комиссиясининг 2020 йил 17 августдаги 8-сонли баённомасига, халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг 2020 йил 21 октябрдаги 19-83-сонли қарорига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг
6, 10-моддаларига асосланиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Гурлан туман ҳокимлиги ҳузуридаги фермер хўжаликлари ташкил қилиш бўйича танлов комиссиясининг 2020 йил 17 августдаги 8-сонли баённомаси ҳамда халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг 2020 йил 21 октябрдаги 19-83-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
- “Сахтиён темирчи боғи” фермер хўжалигига туман ҳокимлиги захирасида бўлган Сахтиён қишлоғи И.Холметов массиви ер харитасининг 358қ-контурида жойлашган умумий майдони 1 гектар, шундан экин майдони 1 гектардан иборат бўлган ер майдони боғдорчилик йўналишида фаолият юритиш учун қўшимча ажратиб берилсин.
- “Сахтиён темирчи боғи” фермер хўжалиги ҳисобида умумий майдони
2,4 гектар, шундан экин майдони 2,4 гектар бўлган ер майдони лимонария ва боғдорчилик йўналишида 29 йил муддатга ижарага ажратиб берилганлиги белгилаб қўйилсин.
- Туман ер ресурслари ва давлат кадастри (Х.Шеримбатов)га туман ҳокими билан “Сахтиён темирчи боғи” фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасига тегишли ўзгартириш киритиш, ер участкасини жойида далолатнома асосида топшириш вазифаси юклатилсин.
- “Сахтиён темирчи боғи” фермер хўжалиги раҳбарига:
- туман ҳокими билан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини қайта тузиш ва рўйхатдан ўтказиш;
- ҳудудий статистика ва солиқ идораларига белгиланган муддатларда ҳисоботларни тақдим этиб бориш;
- ер участкасидан қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳисобда) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш;
- маҳсулот сотиш юзасидан шартномалар тузиш ҳамда маҳсулот сотишдан тушган пул тушумларини банк ҳисоб рақамларида акс эттириш;
- ерлардан ер қонунчилигида белгиланган мажбуриятларни бажарган ҳолда самарали фойдаланиш ва доимий равишда тупроқ унумдорлигини ошириб бориш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриш вазифаси юклансин.
- Ушбу қарорга асосан туман статистика бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси ҳамда туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ўз ҳисоботларига тегишли ўзгартириш киритсинлар.
- Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими: М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 832 marta