ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан туманидаги “MUSOBEK MUSTAFO CHORVASI” масъулияти чекланган жамиятига Гурлан тумани “Бирлашган” қишлоғи “Намуна” массиви худудидан чорвачилик фаолияти билан шуғулланиб, озуқа экинлари етиштириш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.

 

Гурлан туманидаги “MUSOBEK MUSTAFO CHORVASI” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Тажимуратовнинг ёзишмасини, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6, 36-моддаларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 10, 25-моддаларига  асосланиб

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

  1. Гурлан туманидаги “MUSOBEK MUSTAFO CHORVASI” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Тажимуратовнинг чорвачилик фаолияти билан шуғулланиб, озуқа экинлари етиштириш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб ёзган ёзишмаси маъқуллансин.

       

  1. Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.

      

  1. Гурлан туманидаги “MUSOBEK MUSTAFO CHORVASI” масъулияти чекланган жамиятига “Намуна” массиви ер харитасининг № 171, 179, 180-контурлардаги умумий ер майдони 24,6 гектар, шундан экин ер майдони 23,9 гектар, ариқ ва зовурлар 0,7 гектардан иборат ер майдонини чорвачилик фаолияти билан шуғулланиб, озуқа экинлари етиштириш учун 30 (ўттиз) йил муддатга ажратиб берилганлиги белгилаб қўйилсин.

 

  1. Туман давлат хизматлари маркази (К.Нурметов)га тақдим этилган ҳужжатлар асосида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, ер солиғига боғлиқ ҳисоботларни ўзгартириш, солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, солиқларни ўз муддатларида ундиришни туман давлат солиқ инспекцияси (И.Тангирберганов)га, ер участкасини жойида (натурада) далолатнома асосида белгилаб бериш вазифаси ер ресурслари ва давлат кадастри Гурлан туман бўлими бошлиғи (М.Ўразов)га топширилсин.

 

  1. Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.

 

  1. Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.

       

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Гурлан туман ҳокими                                                        М.Ачилов


Oktabr 24, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 807 marta