ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Гурлан тумани “Шоликор” қишлоғида жойлашган “Санжарбек ўғли Сарварбек” МЧЖга сунъий кўл ташкил қилиб балиқчилик фаолияти билан шуғулланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Гурлан тумани “Шоликор” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Санжарбек ўғли Сарварбек” МЧЖ раҳбари С.Бекимметовнинг ёзишмасини ҳамда Ер участкалари бериш (Реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддасига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Гурлан тумани “Шоликор” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Санжарбек ўғли Сарварбек” МЧЖ раҳбари С.Бекимметовнинг ёзишмаси маъқуллансин.
Ер участкалари бериш (Реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
- Гурлан тумани “Шоликор” қишлоғида жойлашган “Санжарбек ўғли Сарварбек” МЧЖга Шоликор қишлоғи Янгиобод массиви ер харитасининг
№ 615қ-контурида жойлашган қишлоқ хўжалигида фойдаланмасдан турган умумий майдони 0,5 гектардан иборат бўлган ер участкасини сунъий кўл ташкил қилиб балиқ маҳсулотлари етиштириш учун 30 йил муддатга ижарага ажратиб берилсин.
- Ер ресурслари ва давлат кадастри Гурлан туман бўлими бошлиғи (Б.Балтаев)га туман ҳокими билан “Санжарбек ўғли Сарварбек” МЧЖ ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тайёрлаш ва рўйхатга олиб, ер участкасини жойида (натурада) далолатнома асосида белгилаб бериш вазифаси топширилсин.
- “Санжарбек ўғли Сарварбек” МЧЖ раҳбарига маҳсулот етиштириш учун контрактация шартномалари тузиш ҳамда маҳсулот сотишдан тушган пул тушумларини банк ҳисоб рақамлари орқали айланишини таъминлаш топширилсин.
- Ер майдонларига ўзгартириш киритиш туман ер ресурслари ва давлат кадасри бўлими (Б.Балтаев)га, ер солиғига боғлиқ ҳисоботларни ўзгартириш ҳамда солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш туман Давлат солиқ нспекцияси (Д.Аннаев)га топширилсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 807 marta