ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Гурлан тумани “Олға” қишлоғида жойлашган “ШЕРИММАТ СОВУНЧИ” МЧЖга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Гурлан тумани, “Олға” қишлоғида жойлашган “ШЕРИММАТ СОВУНЧИ” МЧЖ раҳбари О.Ўразбоевнинг ёзишмасини ҳамда Ер участкалари бериш (Реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддасига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 25-моддасига асосланиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Гурлан тумани, “Олға” қишлоғида жойлашган “ШЕРИММАТ СОВУНЧИ” МЧЖ раҳбари О.Ўразбоевнинг ёзишмаси маъқуллансин.
Ер участкалари бериш (Реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
- “Олға” қишлоғида жойлашган “ШЕРИММАТ СОВУНЧИ” МЧЖга “Олға” қишлоғи “Зарбдор” массиви ер харитасининг № 75қ–контуридаги умумий майдони
0,3 гектар, шундан экин ер майдони 0,3 гектар бўлган ер майдонлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ажратиб берилсин.
- Ер майдонига ўзгартириш киритиш Ер ресурслари ва давлат кадастри туман бўлими (Х.Шеримбетов)га, ер солиғига боғлиқ ҳисоботларни ўзгартириш, солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш туман давлат солиқ инспекцияси (И.Тангирберганов)га топширилсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими: М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 814 marta