ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан туманидаги “Хуршид Эшоннафас” хусусий фирмасига “Гулистон” қишлоғи худудидан “Балиқ” маҳсулотлари етиштириб фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.

 

Гурлан туманидаги “Хуршид Эшоннафас” хусусий фирмасининг аризасини хамда Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” нинг                      6-моддаларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 10,25 -моддасига  асосланиб

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

  1. Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.

 

  1. Гурлан туманидаги “Хуршид Эшоннафас” хусусий фирмасига Гурлан тумани, “Гулистон” қишлоғи “Гулистон” массиви ер харитасининг № 486қ-контурдаги умумий майдони 2,5 гектар, шундан сув ҳовузлари ва кўллар 2,4 гектар, қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган бошқа ерлар 0,1 гектар ер майдонини “Балиқ” маҳсулотлари етиштириб фойдаланиш учун 10 йил муддатга  ижарага ажратиб берилсин.

 

  1. Туман давлат хизматлари маркази (К.Нурметов)га тақдим этилган ҳужжатлар асосида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, ер солиғига боғлиқ ҳисоботларни ўзгартириш солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, солиқларни ўз муддатларида ундиришни туман давлат солиқ инспекцияси (И.Тангирберганов)га, ер участкасини жойида (натурада) далолатнома асосида белгилаб бериш вазифаси ер ресурслари ва давлат кадастри Гурлан туман бўлими бошлиғи (М.Ўразов)га топширилсин.

 

  1. Ушбу қарорни тасдиғи халқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.

 

  1. Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.

       

  1.   Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.

 

 

                                              

               

Туман ҳокими                                                  М.Ачилов

 


Sentabr 08, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 804 marta