ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Тумандаги “GURLAN BARAKA TEKS” масъулияти чекланган жамиятига “Шоликор” қишлоғи “Янгиобод” массиви ҳудудидан қўшимча ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Тумандаги “GURLAN BARAKA TEKS” масъулияти чекланган жамияти директори Т.Исмаиловнинг ёзишмасини ҳамда Ер участкалари бериш (Реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6, 36-моддаларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 10, 25-моддаларига асосланиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н
- Ер участкалари бериш (Реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
- Тумандаги “GURLAN BARAKA TEKS” масъулияти чекланган жамиятига “Янгиобод” массиви ер харитасининг № 662, 663, 664, 665, 657, 658, 659, 660, 661, 833, 834, 835, 836 –контурлардаги умумий ер майдони 49,7 гектар, шундан экин ер майдони 46,9 гектар, ариқ ва зовурлар 2,3 гектар, йўллар ва увватлар 0,4 гектар, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар 0,1 гектар ер майдонини сув тежовчи замонавий томчилатиб суғориш технологияси асосида пахта хомашёси етиштириш учун қўшимча ажратиб берилсин.
- Тумандаги “GURLAN BARAKA TEKS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобида умумий ер майдони 372,0 гектар, шундан экин ер майдони 340,6 гектар, бўз ерлар 2,5 гектар, ариқ ва зовурлар 17,4 гектар, йўллар ва увватлар 11,2 гектар, қурилиш остидаги ерлар 0,2 гектар, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар 0,1 гектар ер майдонини сув тежовчи замонавий томчилатиб суғориш технологияси асосида пахта хомашёси ва озуқа экинлари етиштириш учун 30 (ўттиз) йил муддатга ажратиб берилганлиги белгилаб қўйилсин.
- Ер майдонига ўзгартириш киритиш, ер ресурслари ва давлат кадастри Гурлан туман бўлими бошлиғи (Б.Балтаев)га, ер солиғига боғлик ҳисоботларни ўзгартириш, солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (Д.Аннаев)га топширилсин.
- Ушбу қарорни тасдиғи халқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими в.в.б У.Давлатов.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 852 marta