ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Гурлан туманидаги “RUSUZINVEST” масъулияти чекланган жамиятига узумзор барпо қилиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Гурлан туманидаги “RUSUZINVEST” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д.Матмуратовнинг ёзишмасини, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддасига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 10, 25-моддаларига асосланиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Гурлан туманидаги “RUSUZINVEST” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д.Матмуратовнинг узумзор барпо қилиш учун ер майдон ажратиб беришини сўраб ёзган ёзишмаси мақуллансин.
- Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
- Гурлан туманидаги “RUSUZINVEST” масъулияти чекланган жамиятига “Зарбдор” массиви ер харитасининг № 133, 141, 172, 170 -контурларда жойлашган умумий ер майдони 27,4 гектар, шундан суғориладиган экин ер майдони 26,6 гектар, йўллар ва увватлар 0,8 гектардан иборат ер майдонини узумзор барпо қилиш учун 10 (ўн) йил муддатга ажратиб берилганлиги белгилаб қўйилсин.
- Туман давлат хизматлари маркази (К.Нурметов)га тақдим этилган хужжатлар асосида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, ер солиғига боғлиқ ҳисоботларни ўзгартиш солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, солиқларни ўз муддатларида ундиришни туман давлат солиқ инспекцияси (Д.Аннаев)га, ер участкасини жойида (натурада) далолатнома асосида белгилаб бериш вазифаси ер ресурслари ва давлат кадастри Гурлан туман бўлими бошлиғи (Б.Балтаев)га топширилсин.
.
- Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.
6.Ушбу қарорнинг тасдиқи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.
Гурлан туман ҳокими М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 820 marta