ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Гурлан туманидаги “FAYZBEK LOBAR” ҳусусий корхонасига Гурлан тумани “Гулистон” қишлоғи “Байнал” массиви худудидан “Туячилик” фаолияти билан шуғулланиб, озуқа экинлари етиштириб фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Гурлан туманидаги “FAYZBEK LOBAR” ҳусусий корхонаси раҳбари С.Қодированинг ёзишмасини, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6, 36-моддаларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 10, 25-моддаларига асосланиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Гурлан туманидаги “FAYZBEK LOBAR” ҳусусий корхонаси раҳбари С.Қодированинг ер майдони ажратиб беришни сўраб ёзган ёзишмаси маъқуллансин. Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
- Гурлан туманидаги “FAYZBEK LOBAR” ҳусусий корхонасига “Байнал” массиви ер харитасининг № 1282к-контурдаги умумий майдони 4,8 гектар, шундан экин ер майдони 4,8 гектардан иборат ер майдонини “Туячилик” билан шуғулланиб, озуқа экинлари етиштириб фойдаланиш учун 30 (ўттиз) йил муддатга ажратиб берилганлиги белгилаб қўйилсин.
- Туман давлат хизматлари маркази (К.Нурметов)га тақдим этилган ҳужжатлар асосида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, ер солиғига боғлиқ ҳисоботларни ўзгартириш солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, солиқларни ўз муддатларида ундиришни туман давлат солиқ инспекцияси (Д.Аннаев)га, ер участкасини жойида (натурада) далолатнома асосида белгилаб бериш вазифаси ер ресурслари ва давлат кадастри Гурлан туман бўлими бошлиғи (Б.Балтаев)га топширилсин.
- Ушбу қарорни тасдиғи халқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.
Гурлан туман ҳокими М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 820 marta