ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Тумандаги “JAVOHIR-SHOHJAHON” МЧЖга, “Иссиқхона” қуриш учун “Олға” қишлоғи “Зарбдор” массиви ҳудудидан ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Тумандаги “JAVOHIR-SHOHJAHON” МЧЖ раҳбари Ж.Хусаиновнинг ёзишмасини, Хоразм вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри Гурлан туман бўлимининг хулосасини, туман қурилиш бўлимининг хулосасини, Гурлан туман СЭОМ нинг хулосасини, Гурлан тумани ФВБ нинг хулосасини, Хоразм вилоят экологик экспертиза маркази ДУКнинг хулосасини, Гурлан туман электр таъминоти корхонасининг хулосасини, “Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ газ таъминоти бўйича Гурлан тумангаз филиалининг хулосасини ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” нинг 6-моддасига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига асосланиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
2 Тумандаги “JAVOHIR-SHOHJAHON” МЧЖ га “Иссиқхона” қуриш учун Гурлан тумани “Олға” қишлоғи “Зарбдор” массивининг 809қ,810қ,811қ-контурларидаги жами 5,5 гектар, 45 балл бонитетли экин ер майдони 30 (ўттиз йил) муддатга ижарага ажратиб берилсин.
- “JAVOHIR-SHOHJAHON” МЧЖ раҳбари Ж.Хусаиновга
а) Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Давлат хизматлари” маркази орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш;
б) “Иссиқхона” қуриш учун рухсат берилган (Реализация қилинган) кундан бошлаб бир йил мобайнида ўзлаштиришни бошлашга ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида “Иссиқхона” биносига бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш;
в) ушбу қарор билан қурилишга рухсат берилган ер майдонида қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасига архитектура режалаштириш топшириқларининг 1-2 қисмларига буюртма бериш;
г) қурилиш учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;
д) тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят бош архитектура ҳузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;
е) шаҳарсозлик кенгаш мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш топширилсин.
- Ер майдонига ўзгартириш киритиш Ер ресурслари ва давлат кадастри Гурлан тумани бўлими бошлиғи (Б.Балтаев)га, қурилишни назорат қилиш туман бош архитектори (О.Исмоилов)га, ер солиғига боғлиқ ҳисоботларни ўзгартириш, солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (Д.Аннаев)га топширилсин .
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қ.Сапаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Ачилов.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 806 marta