ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Гурлан тумани “Вазир” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Ўразмат дўғон” фермер хўжалигига қўшимча ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Гурлан тумани фермер хўжаликлари ташкил қилиш бўйича туман танлов комиссияси йиғилиш баённомасини кўриб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги, 2003 йил 27-октябрдаги ПФ-3242-сонли фармонига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” нинг 6,53 -моддаларига, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 11-моддасига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 10,25-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори маълумот учун қабул қилинсин. Гурлан тумани фермер хўжаликлари ташкил қилиш бўйича туман танлов комиссияси йиғилиш баённомаси маъқуллансин.
- Гурлан тумани “Вазир” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Ўразмат дўғон” фермер хўжалигига “Вазир” массивидаги № В-1-участкадаги № 1041, 1042, 1045, 1047, 1049, 1043, 1048, 1050қ, 1037қ -контурлардаги умумий ер майдони 31,6 гектар, шундан экин ер майдони 26,1 гектар, ариқ ва зовурлар 3,5 гектар, йўллар ва увватлар 2,0 гектардан иборат бўлган ер майдони қўшимча ажратиб берилсин.
- “Ўразмат дўғон” фермер хўжалиги ҳисобида умумий ер майдони 51,5 гектар, шундан экин ер майдони 45,5 гектар, ариқ ва зовурлар 3,8 гектар, йўллар ва увватлар 2,2 гектардан иборат бўлган ер майдонини “Чорвачилик” йўналишида 38 йил муддатга ижарага ажртиб берилганлигини белгилаб қўйиб, ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш шартномаси қайта расмийлаштирилсин.
- Ер ресурслари ва давлат кадастри Гурлан туман бўлими (Б.Балтаев)га туман ҳокими билан “Ўразмат дўғон” фермер хўжалиги раҳбари ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тайёрлаш ва рўйхатга олиб, ер участкасини жойида (натурада) далолатнома асосида белгилаб бериш вазифаси топширилсин.
- “Ўразмат дўғон” фермер хўжалиги раҳбарига маҳсулот етиштириш учун контрактация шартномалари тузиш топширилсин ва ўзига ажратилган ер участкаси атрофларини бегона ўтлардан тозалаб бориш, ариқ бўйларига тут кўчатлари ўтқазиш ҳамда уларга қаровни белгиланган муддатларда амалга ошириш доимий вазифа қилиб белгилансин.
- Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қ.Сапаев зиммасига юклатилсин.
Гурлан туман ҳокими М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 773 marta