ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Гурлан тумани “Сахтиён” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Бозор томат пастаси” МЧЖга сабзавот полиз махсулотлари етиштириб фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Тумандаги “Бозор томат пастаси” МЧЖнинг ёзишмасини ҳамда Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6, 36-моддаларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 10, 25 -моддаларига асосланиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
- Гурлан тумани “Сахтиён” қишлоғида жойлашган “Бозор томат пастаси” МЧЖга Гурлан тумани “Эшимжирон” қишлоғи ”Амударё” массиви ҳудудидаги 1232, 1233, 1237, 1238, 1239-контурлардаги жами ер майдони 21,5 гектар, шундан экин ер майдони 20,3 гектар, ариқ ва зовурлар 1,2 гектар ер майдони, “Сахтиён” қишлоғи И.Холметов номли массиви ҳудудидаги жами ер майдони 61,7 гектар, шундан экин ер майдони 60,9 гектар, ариқ ва зовурлар 0,8 гектар ер майдони, умумий ер майдони 83,2 гектар шундан экин ер майдони 81,2 гектар, ариқ ва зовурлар 2,0 гектар ер майдонини сабзавот полиз махсулотлари етиштириб фойдаланиш учун 30 (ўттиз) йил муддатга ижарага ажратиб берилсин.
- Мазкурнинг қарорнинг тасдиғи Халқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қ.Сапаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 790 marta