ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Гурлан тумани “Шоликор” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Саидмурод Хурсандбек” фермер хўжалигига қўшимча ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Гурлан тумани фермер хўжаликлари ташкил қилиш бўйича туман танлов комиссияси йиғилишининг баённомасини кўриб чиқиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги, 2003 йил 27-октябрдаги ПФ-3242-сонли фармонига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” нинг 6,53 -моддасига, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 11-моддасига ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 10,25-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори маълумот учун қабул қилинсин. Гурлан тумани фермер хўжаликлари ташкил қилиш бўйича туман танлов комиссияси йиғилишининг баённомаси маъқуллансин.
- Гурлан тумани “Шоликор” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Саидмурод Хурсандбек” фермер хўжалигига “Шоликор” массивидаги № Ч -1 -участкадаги № 200, 201, 202 -контурлардаги умумий майдони 13,2 гектар, шундан экин ер майдони 11,7 гектар, ариқ ва зовурлар 1,5 гектардан иборат бўлган ер майдони қўшимча ажратиб берилсин.
- “Саидмурод Хурсандбек” фермер хўжалиги ҳисобида умумий майдони 37,3 гектар, шундан экин майдони 34,0 гектар, ариқ ва зовурлар 2,6 гектар, йўллар ва увватлар 0,7 гектар ер майдонини “Дончилик” йўналишида 48 йил муддатга ижарага ажратиб берилганлигини белгилаб қўйиб, ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш шартномаси қайта расмийлаштирилсин.
- Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Б.Балтаев)га туман ҳокими билан “Саидмурод Хурсандбек” фермер хўжалиги рахбари ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини тайёрлаш ва рўйхатга олиб, ер участкасини жойида (натурада) далолатнома асосида белгилаб бериш вазифаси топширилсин.
- “Саидмурод Хурсандбек” фермер хўжалиги рахбарига махсулот етиштириш учун контрактация шартномалари тузиш топширилсин ва ўзига ажратилган ер участкаси атрофларини бегона ўтлардан тозалаб бориш, ариқ бўйларига тут кўчатлари ўтқазиш хамда уларга қаровни белгиланган муддатларда амалга ошириш доимий вазифа қилиб белгилансин.
- Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини ўз зиммамда қолдираман.
Гурлан туман ҳокими М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 767 marta