ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани Боғистон маҳалла фуқаролари йиғини биноси қурилиши учун Боғистон маҳалласи ҳудудидан ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли Қарорини, Боғистон МФЙ раисининг туман ҳокими номига ёзган ёзишмасини, вилоят қурилиш бош бошқармаси ва тегишли ташкилотларнинг хулосаларини ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосалари ва бошқа тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига ва “Ер кодекси”нинг 6-моддасига асосланиб

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1 Гурлан тумани Боғистон маҳалласи ҳудудидан Боғистон маҳалла фуқаролари йиғини биноси қурилиши учун 200,0 кв.метр ер участкаси доимий фойдаланишга ажратиб берилсин.

  1. Боғистон маҳалла фуқаролари йиғини раисига туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи билан биргаликда:

маъқулланган лойиҳалар асосидаги маҳалла фуқаролари йиғини биносини қуриш истагида бўлган инвесторларни топиш ва улар билан белгиланган тартибда келишув битими тузиш ишларини ташкиллаштириш,

ушбу қарор билан маҳалла фуқаролари йиғини биноси қурилиши учун танлаб, ажратиб берилган участкада қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура қурилиш бош бошқармасига архитектура режалаштириш топшириқларининг                            1-2 қисмларига буюртма бериш;

қурилиш ишларини учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;

тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;

шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман қурилиш бўлими бошлиғи (О.Исмаилов)га маҳалла фуқаролари йиғини биноси қурилиши учун ажратилаётган ер участкасини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) кўрсатиб бериш ҳамда қурилишини шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.

                     

Туман ҳокими                                                                  М.Ачилов


Iyun 10, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 805 marta