ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Гурлан туманидаги “GURLANLI MAQSAD QASSOB” Масъулияти чекланган жамиятига “Куркачилик” билан шуғулланиб, озуқа экинлари етиштириб фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Тумандаги “GURLANLI MAQSAD QASSOB” Масъулияти чекланган жамияти рахбари М.Юлдашевнинг ёзишмасини, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6,36-моддасига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 10,25-моддасига асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Тумандаги “GURLANLI MAQSAD QASSOB” Масъулияти чекланган жамияти рахбари М.Юлдашевнинг ер майдони ажратиб беришини сўраб ёзган ёзишмаси мақуллансин.
- Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
- Гурлан туманидаги “GURLANLI MAQSAD QASSOB” Масъулияти чекланган жамиятига Гурлан тумани “Хизир эли” қишлоғи А.Навоий номли массиви ер харитасининг № 333қ,476қ -контурларидаги умумий ер майдони 1,0 гектар, шундан экин ер майдони 1,0 гектардан иборат ер майдонини “Куркачилик” билан шуғулланиб, озуқа экинлари етиштириб фойдаланиш учун 30 (ўттиз) йил муддатга ижарага ажратиб берилсин.
- Туман давлат хизматлари маркази (К.Нурметов)га тақдим этилган ҳужжатлар асосида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш, ер солиғига боғлиқ ҳисоботларни ўзгартириш солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, туман давлат солиқ инспекцияси (Д.Аннаев)га, ер участкасини жойида (натурада) далолатнома асосида белгилаб бериш вазифаси туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Б.Балтаев)га топширилсин.
- Ушбу қарорни тасдиғи ҳалқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қ.Сапаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 779 marta