ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Тумандаги “Гурлан Хушнудбек фарм” МЧЖга Гурлан тумани Зироатчилар кўчаси ҳудудидан “Ёшлар меҳнат гузари” қурилиши учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармонини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 962-сонли қарорини, тумандаги “Гурлан Хушнудбек фарм” МЧЖнинг туман ҳокими номига ёзган ёзишмасини, вилоят қурилиш бош бошқармаси ва тегишли ташкилотларнинг хулосалари ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосалари ва бошқа тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига ва “Ер кодекси”нинг 6-моддасига асосланиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Тумандаги “Гурлан Хушнудбек фарм” МЧЖга Гурлан тумани Зироатчилар кўчаси ҳудудидан “Ёшлар меҳнат гузари” қурилиши учун 240,00 кв.метр ер майдони доимий фойдаланишга ажратиб берилсин.
- “Гурлан Хушнудбек фарм” МЧЖга:
ушбу қарор билан “Ёшлар меҳнат гузари” биноси қурилиши учун танлаб, ажратиб берилган участкада қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура қурилиш бош бошқармасига архитектура режалаштириш топшириқларининг 1-2 қисмларига буюртма бериш;
қурилиш учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;
тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят қурилиш бош бошқармаси хузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;
шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа смета хужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш;
туман ҳокимлиги билан белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш вазифаси юклатилсин.
- Туман қурилиш бўлими бошлиғи (О.Исмаилов)га “Ёшлар меҳнат гузари” биноси қурилиши учун ажратилаётган ер участкасини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) кўрсатиб бериш ҳамда қурилишини шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.
- Фуқаро “Гурлан Хушнудбек фарм” МЧЖга “Ёшлар меҳнат гузари” биноси қурилиши учун рухсат берилган (реализация қилинган) кундан бошлаб белгиланган муддатларда ишлаб чиқилган “Ишчи лойиҳа”га асосан қурилиш ишларини бошлаш ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида “Ёшлар меҳнат гузари” биносига бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 780 marta