ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Тумандаги “ГУРЛАН ЭКСПОРТ” МЧЖга “Шоликор” қишлоғи “Чинобод” массиви ҳудудидан “Иссиқхона” қуриш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.
Тумандаги “ГУРЛАН ЭКСПОРТ” МЧЖ рахбари Д.Матмуратовнинг ёзишмасини, Хоразм вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри Гурлан туман бўлимининг хулосасини, Хоразм Вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосасини, Гурлан туман СЭОМ нинг хулосасини, Гурлан тумани ФВБ нинг хулосасини, Хоразм вилоят экологик экспертиза маркази ДУКнинг хулосасини, Гурлан туман электр таъминоти корхонасининг хулосасини, “Ҳудудгаз Хоразм” МЧЖ Газ таъминоти бўйича Гурлан тумангаз филиалининг хулосасини хамда Туман ҳокимлиги хузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” нинг 6-моддасига, “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 25-моддасига асосланиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
- Туман ҳокимлиги хузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
2 “ГУРЛАН ЭКСПОРТ” МЧЖга Гурлан тумани “Шоликор” қишлоғи “Чинобод” массивида жойлашган 162,163қ -контурларидаги жами 10,0 гектар, ўртача 40 балл банитетли экин ер майдони, “Иссиқхона” қуришга вақтинчалик 39 (Ўттиз тўққиз) йил муддатга ижарага ажратиб берилсин.
- “ГУРЛАН ЭКСПОРТ” МЧЖ рахбари Д.Матмуратовга
а) Маскур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Давлат хизматлари” маркази орқали ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўхатидан ўтказиш;
б) “Иссиқхона” қуриш учун рухсат берилган (Реализация қилинган) кундан бошлаб бир йил мабойнида ўзлаштиришни бошлашга ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мабойнида “Иссиқхона” биносига бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш;
в) ушбу қарор билан қурилишга рухсат берилган ер майдонида қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасига архитектура режалаштириш топшириқларини 1-2 қисмларга буюртма бериш;
г) қурилиш учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;
д) тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят бош архитектура ҳузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;
е) шахарсозлик кенгаш мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш топширилсин.
- Ер майдонига ўзгартиш киритиш Ер ресурслари ва давлат кадастри Гурлан тумани бўлими бошлиғи (Б.Балтаев)га, қурилишни назорат қилиш туман бош архитектори (Т.Эрназаров)га, ер солиғига боғлик ҳисоботларни ўзгартиш, солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (Д.Аннаев)га топширилсин .
- Қарор тасдиқланиши учун Ҳалқ депутатлари туман Кенгашига киритилсин.
- Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қ.Сапаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А.Салаев.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 859 marta