ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани Мустақиллик кўчаси ҳудудидан ёпиқ сув ҳавзуси қурилиши учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман болалар – ўсмирлар спорт мактабининг туман ҳокими номига ёзган ёзишмасини, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг, туман ДСЭНМнинг ва тегишли ташкилотларнинг хулосаларини ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосалари ва бошқа тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига ва “Ер кодекси”нинг 6-моддасига асосланиб

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Гурлан тумани болалар – ўсмирлар спорт мактабига Гурлан тумани Мустақиллик кўчаси ҳудудидан 25х11 ўлчамдаги ёпиқ сузиш ҳавзаси қурилиши учун 2018 кв.метр ер участкаси ажратиб берилсин.
  2. Гурлан тумани болалар – ўсмирлар спорт мактабига:

            ушбу қарор билан 25х11 ўлчамдаги ёпиқ сузиш ҳавзаси қурилиши учун танлаб, ажратиб берилган участкада қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура қурилиш бош бошқармасига архитектура режалаштириш топшириқларининг 1-2 қисмларига буюртма бериш;

            қурилиш учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;

            тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят қурилиш бош бошқармаси хузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;

            шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа смета хужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман қурилиш бўлими бошлиғи (О.Исмаилов)га 25х11 ўлчамдаги ёпиқ сузиш ҳавзаси қурилиши учун ажратилаётган ер участкасини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) кўрсатиб бериш ҳамда қурилишини шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.
  2. Гурлан тумани болалар – ўсмирлар спорт мактабига 25х11 ўлчамдаги ёпиқ сузиш ҳавзаси қурилиши учун рухсат берилган (реализация қилинган) кундан бошлаб белгиланган муддатларда ишлаб чиқилган “Ишчи лойиҳа”га асосан қурилиш ишларини бошлаш ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида 25х11 ўлчамдаги ёпиқ сузиш ҳавзасига бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.

 

 

                     Туман ҳокими                                                  М.Ачилов


May 21, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 799 marta