ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани, Низомий кўчаси, 37/8-уйда яшовчи фуқаро Курамбаев Боғибек Махсудовичга санитария-гигиена шахобчаси қурилиши учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4095-сонли Қарорини, Гурлан тумани, Низомий кўчаси, 37/8-уйда яшовчи фуқаро Курамбаев Боғибек Махсудовичнинг аризасини, вилоят қурилиш бош бошқармасининг ва тегишли ташкилотларнинг ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини ва бошқа тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига ва “Ер кодекси”нинг 6-моддасига асосланиб

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Гурлан тумани, Низомий кўчаси, 37/8-уйда яшовчи фуқаро Курамбаев Боғибек Махсудовичга Гурлан тумани, Навбаҳор маҳалласи ҳудудидан санитария-гигиена шахобчаси қурилиши учун 80,0 кв.метр ер майдони ажратиб берилсин.
  2. Фуқаро Курамбаев Боғибек Махсудовичга:

            -ушбу қарор билан санитария-гигиена шахобчаси қурилиши учун танлаб, ажратиб берилган участкада қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят қурилиш бош бошқармасига белгиланган тартибда архитектура режалаштириш топшириқлари 1,2-қисмларига буюртма бериш;

            -қурилиш учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;

            -тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят архитектура қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;

            -шаҳарсозлик кенгаш мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш;

  1. Туман қурилиш бўлимига ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тўлалигича буюртмачи томонидан тайёрланганидан кейин санитария гигиена шахобчаси қурилиши учун ажратилаётган ер участкаларини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) кўрсатиб бериш ҳамда қурилишини шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб борилишини назорат қилиш топширилсин.
  2. Санитария гигиена шахобчаси қурилиши учун рухсат берилган (реализация қилинган) кундан бошлаб 2 йил мобайнида ўзлаштиришни, яъни ишлаб чиқилган “Ишчи лойиҳа”га асосан қурилиш ишларини бошлаш ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида санитария-гигиена шахобчаси биносига бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш топширилсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.

                     

 

Туман ҳокими                                                                                 М.Ачилов


May 20, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 814 marta