ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Тумандаги “Гурлан металл универсал”, “Диана-Саша”, “Гулмира-Мадина” МЧЖларга Гурлан тумани Зироатчилар кўчаси ҳудудидан “Ёшлар меҳнат гузари” қурилиши учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармонини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 962-сонли қарорини, тумандаги “Гурлан металл универсал”, “Диана-Саша”, “Гулмира-Мадина” МЧЖларнинг туман ҳокими номига ёзган ёзишмасини, вилоят қурилиш бош бошқармаси ва тегишли ташкилотларнинг хулосалари ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосалари ва бошқа тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига ва “Ер кодекси”нинг 6-моддасига асосланиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Тумандаги “Гурлан металл универсал”, “Диана-Саша”, “Гулмира-Мадина” МЧЖларга Гурлан тумани Зироатчилар кўчаси ҳудудидан “Ёшлар меҳнат гузари” қурилиши учун ҳар бирига 80,0 кв.метрдан жами 240,00 кв.метр ер майдони доимий фойдаланишга ажратиб берилсин.
- Тумандаги “Гурлан металл универсал”, “Диана-Саша”, “Гулмира-Мадина” МЧЖларга:
ушбу қарор билан “Ёшлар меҳнат гузари” биноси қурилиши учун танлаб, ажратиб берилган участкада қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят архитектура қурилиш бош бошқармасига архитектура режалаштириш топшириқларининг 1-2 қисмларига буюртма бериш;
қурилиш учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;
тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;
шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш;
туман ҳокимлиги билан белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш;
Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий уй-жой мулкдорлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ юклатилган мажбуриятларни бажариш вазифаси юклатилсин.
- Туман қурилиш бўлими бошлиғи (О.Исмаилов)га “Ёшлар меҳнат гузари” биноси қурилиши учун ажратилаётган ер участкасини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) кўрсатиб бериш ҳамда қурилишининг шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.
- Тумандаги “Гурлан металл универсал”, “Диана-Саша”, “Гулмира-Мадина” МЧЖларга “Ёшлар меҳнат гузари” биноси қурилиши учун рухсат берилган (реализация қилинган) кундан бошлаб белгиланган муддатларда ишлаб чиқилган “Ишчи лойиҳа”га асосан қурилиш ишларини бошлаш ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида “Ёшлар меҳнат гузари” биносига бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш вазифаси топширилсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 854 marta