ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан туманидаги Нукус ва Чинобод маҳаллалари ҳудудидан кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашга ер майдони ажратиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги “Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуришда тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини ва бошқа тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига ва “Ер кодекси”нинг 6-моддасига асосланиб

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси маъқуллансин.

 

  1. Гурлан тумани Нукус маҳалласи ер харитасининг 722қ-контуридан 1,5 га ҳамда Чинобод маҳалласи ер харитасининг 54қ-контуридан 0,5 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган, туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонлари кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун ажратиб берилсин.

 

  1. Ушбу ажратиб берилган ер майдонларида муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилишига рухсат қилинсин.

 

  1. Туман қурилиш бўлими (О.Исмаилов)га:

- архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-I-II)ни тайёрлаш;

            - архитектура-режалаштириш топшириғини тайёрлашда тегишли корхона ва ташкилотларнинг хулоса ва техник шартларини ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзгидромет” марказининг ҳудудий бўлинмаси хулосасини олиш вазифаси юклатилсин.

 

  1. Туман қурилиш бўлими бошлиғи (О.Исмаилов)га кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун ажратилаётган ер участкасини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) кўрсатиб бериш ҳамда қурилишини шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.

 

  1. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига мазкур қарор бўйича танланаётган ер майдонини 2020 йилги йиллик ер мувозанати ҳисоботида инобатга олиш вазифаси юклатилсин.

 

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.

 

 

 

                     Туман ҳокими                                                  М.Ачилов


Iyun 21, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 801 marta