ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

 

“Шоличилик илмий-тадқиқот институти” Хоразм филиалига қўшимча ер майдони ажратиб бериш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4973-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6, 36-моддаларига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига  асосланиб

                                                             

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4973-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.

 

  1. “Шоличилик илмий-тадқиқот институти” Хоразм филиалига туман ҳокимлиги захирасида бўлган Гурлан туман Янгиобод массиви ер харитасининг 362, 366қ, 386, 384, 385, 367, 368, 369, 370-контурларида жойлашган умумий майдони 37,6 гектар, шундан экин майдони 35 гектар, бўз ерлар 0,4 гектар, ариқ ва зовурлар 1,5 гектар, йўллар ва уватлар 0,7 гектар бўлган ер майдони қўшимча ажратиб берилсин.

 

  1. “Шоличилик илмий-тадқиқот институти” Хоразм филиали ҳисобида умумий майдони 128,3 гектар, шундан экин майдони 117,5 гектар, бўз ерлар
    0,4 гектар, ариқ ва зовурлар 7,8 гектар, йўллар ва уватлар 2,6 гектар бўлган ер майдонлари 30 йил муддатгаижара ажратиб берилганлиги белгилаб қўйилсин.

 

  1. Ер майдонига ўзгартириш киритиш Кадастр агентлигининг Гурлан тумани бўлими (М.Уразов)га, ер солиғига боғлиқ ҳисоботларни ўзгартириш, солиқларнинг ўз вақтида тўланишини назорат қилиш туман давлат солиқ инспекцияси (А.Ўразбоев)га топширилсин.

 

  1. Гурлан туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари О.Ахмедовга ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.

 

  1. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.

 

       

                Гурлан туман ҳокими                                                    М.Ачилов


Mart 03, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 845 marta