ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани “Дусимбий” қишлоғи ҳудудидан “JO'RABEK JAHONGIR BOG'I” масъулияти чекланган жамиятига янгидан узумзор ташкил қилиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Гурлан тумани “Дусимбий” қишлоғи ҳудудида жойлашган “JO'RABEK JAHONGIR BOG'I” масъулияти чекланган жамияти раҳбари М.Тангирбергановнинг янгидан узумзор ташкил қилишига рухсат бериш тўғрисидаги ёзишмасини ҳамда сектор раҳбарининг тавсиясини инобатга олган ҳолда туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари ажратиш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6, 23 моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6,10-моддаларига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари ажратиш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг баёни ва хулосаси тасдиқлансин.
  2. “JO'RABEK JAHONGIR BOG'I” масъулияти чекланган жамиятига “Дусимбий” қишлоғи “Қорақалпоғистон” массиви қишлоқ хўжалик ер харитасининг ________-контурида жойлашган жами 5,0 гектар эски, самарасиз боғ майдонини бузиб, ўрнида янгидан узумзор ташкил қилиб, “Узумчилик” билан шуғулланиш учун 30 (ўттиз) йил муддатга ижарага ажратиб берилсин.
  3. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Р.Абдуллаев)га 3 кун муддатда ижарага ер майдонини жойида далолатнома асосида ажратиб бериш топширилсин.
  4. “JO'RABEK JAHONGIR BOG'I” масъулияти чекланган жамияти раҳбари (М.Тангирберганов)га:

- ажратиб берилган ер майдонида янгидан узумзор ташкил қилиш;

- узумзор майдонида белгиланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш;

- туман давлат солиқ инспекцияси ва статистика бўлимига белгиланган тартибда ҳисоботларни тақдим қилиб бориш вазифалари юклатилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-қисмига мувофиқ ажратилган ер майдонидан 1 (бир) йил давомида белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантирилсин.
  2. Ушбу қарорга асосан туман статистика бўлими, давлат солиқ инспекцияси ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ўз ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
  3. Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.
  4. Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                         М.Ачилов

 

 

 


Noyabr 29, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 627 marta