ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Гурлан тумани “Хизир эли” қишлоғи ҳудудидаги “AZIZBEK BEXRUZBEK MUTABAR” масъулияти чекланган жамиятига интенсив боғ ташкил қилиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Гурлан тумани “Хизир эли” қишлоғи ҳудудида жойлашган “AZIZBEK BEXRUZBEK MUTABAR” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Соатов Нодирбекнинг интенсив боғ ташкил қилишига ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги ёзишмасини ҳамда сектор раҳбарининг тавсиясини инобатга олган ҳолда туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари ажратиш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6, 23 моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 10-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари ажратиш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин.
  2. “AZIZBEK BEXRUZBEK MUTABAR” масъулияти чекланган жамиятига “Хизир эли” қишлоғи “А.Навоий” массиви қишлоқ хўжалик ер харитасининг
    №367қ, 372-контурлардаги умумий ер майдони 5,0 гектар, шундан экин ер майдони
    5,0 гектар ер майдони янгидан интенсив усулда боғ ташкил қилиш учун 30 (ўттиз) йил муддатга ижарага ажратиб берилсин.
  3. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Р.Абдуллаев)га 3 кун муддатда ер майдонини жойида далолатнома асосида ажратиб бериш топширилсин.
  4. “AZIZBEK BEXRUZBEK MUTABAR” масъулияти чекланган жамияти раҳбари (Соатов Нодирбек)га:

- ажратиб берилган ер майдонида интенсив усулда боғ ташкил қилиш;

- боғ майдонида белгиланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш;

 

- туман давлат солиқ инспекцияси ва статистика бўлимига белгиланган тартибда ҳисоботларни тақдим қилиб бориш вазифалари юклатилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-қисмига мувофиқ ажратилган ер майдонидан 1 (бир) йил давомида белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантирилсин.
  2. Ушбу қарорга асосан туман статистика бўлими, давлат солиқ инспекцияси ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ўз ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
  3. Ушбу қарорнинг тасдиғи халқ депутатлари туман Кенгашидан сўралсин.
  4. Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташев зиммасига юклатилсин.

 

 

Гурлан туман ҳокими                                                       М.Ачилов


Noyabr 29, 2020
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 658 marta