ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ
“COSCOM” МЧЖга Гурлан тумани, Эшимжирон қишлоғи, Ёрмиш маҳалласи ҳамда Шоликор қишлоғи, Ўйилма маҳалласи ҳудудидан “Антенна мачтаси” қурилиши учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4329-сонли Қарорини, “COSCOM” МЧЖнинг туман ҳокими номига ёзган ёзишмасини, вилоят қурилиш бош бошқармаси ва тегишли ташкилотларнинг хулосаларини ҳамда туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг хулосасини ва бошқа тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига ва “Ер кодекси”нинг 6-моддасига асосланиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- “COSCOM” МЧЖга “Антенна мачтаси” қурилиши учун Гурлан тумани, Эшимжирон қишлоғи, Ёрмиш маҳалласи ҳудудидан 300,0 кв.метр ҳамда Шоликор қишлоғи Ўйилма маҳалласи ҳудудидан 300,0 кв.метр ер майдонлари тубандагилар асосида ажратиб берилсин.
- “COSCOM” МЧЖга:
-ушбу қарор билан “Антенна мачтаси” қурилиши учун танлаб, ажратиб берилган участкада қурилиш ишларини бошлаш учун вилоят қурилиш бош бошқармасига белгиланган тартибда архитектура режалаштириш топшириқлари 1-,2-қисмларига буюртма бериш;
-қурилиш учун ишчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатиш;
-тайёрланган ишчи лойиҳа ҳужжатларини вилоят архитектура қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги шаҳарсозлик кенгашига тақдим қилиш;
-шаҳарсозлик кенгаш мажлисининг баённомасига асосан лойиҳа смета ҳужжатларини Давлат экспертизасидан ўтказиш;
- Туман қурилиш бўлимига ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тўлалигича буюртмачи томонидан тайёрланганидан кейин “Антенна мачтаси” қурилиши учун ажратилаётган ер участкаларини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) кўрсатиб бериш ҳамда қурилишини шаҳарсозлик норма ва қоидалари асосида олиб борилишини назорат қилиш топширилсин.
- “COSCOM” МЧЖга “Антенна мачтаси” қурилиши учун рухсат берилган (реализация қилинган) кундан бошлаб 2 йил мобайнида ўзлаштиришни, яъни ишлаб чиқилган “Ишчи лойиҳа”га асосан қурилиш ишларини бошлашга ва қурилиш тугаллангандан кейин бир ой мобайнида “Антенна мачтаси” биносига бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш топширилсин.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т.Эрназаров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 819 marta