ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Хоразм вилоят ҳокимининг 2021 йил 27 мартда “Вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати микдорларини белгилаш тўғрисида”ги 91қ-сонли қарорининг ижроси ҳақида

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6 ва 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Вилоят молия бош бошқармаси (М. Искандаров) ва давлат солиқ бошқармаси (Х. Абдукаримов) ҳамда “Хоразм бозорлари ва савдо комплекслари” вилоят уюшмаси (Ш. Раззақов) таклифлари асосида “Бозорлар ва савдо комплекслари” маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови, кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман молия бўлими (Ж. Ҳасанов), давлат солиқ инспекцияси (А. Ўразбоев) бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари билан биргаликда:

- бозорлар ва савдо комплексларидан тушадиган йиғимларнинг белгиланган тартибда тўлиқ ундирилишини;

- бозорлар ва савдо комплекслари маъмуриятлари томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, кўрсатиладиган хизматлар, бино ва иншоот ва бошқа мол-мулкдан ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари йиғим микдорларини кўпайтириш эвазига тушадиган тушумларни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга йўналтирилишини таъминласинлар.

  1. “Гурлан ҳаёти” газетаси (Ф.Абдуллаев) мазкур қарорнинг газета нашрларида эълон қилинишини таъминласин.
  2. Туман ҳокимининг 2020 йил 12 мартдаги 824-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Туман ҳокимининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (О.Ахмедов) мазкур қарорнинг туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
  4. Бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари белгиланган бир марталик йиғим, ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қийматини бозорлар ҳамда савдо комплексларига кириладиган барча жойларга илиб қўйилишини таъминласинлар.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У. Давлатов зиммасига юклансин.
  6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

                                                             Туман ҳокими                                                                                  М. Ачилов


May 11, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 734 marta