ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎНИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Унда туман ҳокими Муроджон Ачилов, сектор раҳбарлари, туман ҳокимиўринбосарлари, депутатларва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Сессиядатуманда 2019 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижросини бўйича амалга оширилган ишларнинг аҳволи, туман Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлинмаси таянч пунктлари профилактика инспекторларини лавозимга тайинлаш ҳамда Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш йўналишида туманда амалга оширилган ишлар, аҳоли даромадларини ошириш, камбағал оилаларнинг рўйхатини қайтадан шакллантириш, Гурлан тумани ҳокимининг сессия оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиясининг айрим хулосаларини кўриб чиқиш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
Сессия ишида тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатов, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Я.Ақманова ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Я.Бобожоновларнинг ҳисоботлари тингланди.
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1011 marta