ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ
Бюджет прогноз кўрсаткичлари ижроси, маҳаллий бюджетга қўшимча манбаларни жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Уразбаевнинг ҳисоботи.
Гурлан тумани бўйича 2021 йилнинг I чораги учун бюджетнинг даромадлар қисмига маблағ йиғиш бўйича 11,9 млрд.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 13,1 млрд.сўмга ёки 109,5 фоизга бажарилди.
Шундан, маҳаллий бюджетга белгиланган 12,5 млрд.сўм прогноз режаси 14,3 млрд.сўмга бажарилди ва маҳаллий бюджетда қарийб 1,7 млрд.сўм маблағ қолиши таъминланди.
2021 йилнинг март ойи учун бюджетнинг даромадлар қисмига маблағ йиғиш бўйича 3,7 млрд.сўм режа қилинган бўлиб, ҳақиқатда 4,1 млрд.сўм йиғилди ёки режа 112,5 фоизга бажарилди.
2021 йил II чорак туман бюджети даромадлар прогнози 11,5 млрд.сўм қилиб белгиланган бўлиб, бюджетга тушумни 30 фоизга, яъни қўшимча 3,4 млрд сўмга ошириш таъминланади.
Ушбу тушумлар қуйидаги қўшимча манбалар ҳисобига таъминланади:
-0,5 млрд.сўми тўлов интизомини таъминлаш орқали жорий тўловлар ҳисобига;
-0,4 млрд.сўми МИБ ҳамкорликда солиқ қарзини ундириш;
-0,5 млрд.сўми солиқ маъмурчилигини яхшилаш натижасида хуфёна иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ҳисобига таъминланади.
-0,7 млрд сўми солиқ тўловчилар томонидан тақдим қилинган солиқ ҳисоботларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида;
-0,1 млрд сўми яширин иш ўринларини легаллаштириш орқали;
-0,1 млрд сўми фаолиятини вақтинчалик тўхтатган ЯТТлар фаолиятини тиклаш ва янгидан ЯТТларни рўйхатдан ўтказиш орқали;
-1,1 млрд сўми солиқ қарздорлигини қисқартириш орқали таъминланади.
Маҳаллий бюджетга қўшимча манбаларни жалб қилишда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда:
Туман бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда туман ҳокимлиги билан биргаликда яширин иш ўринларини легаллаштириш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган “Йўл харита”сига асосан сектор кесимида ҳафталик режа-графиклар белгилаб олинди.
Фаолият кўрсатмаётган ҳар бир тадбиркорлик субъектлари билан манзилли шуғулланиб, тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имтиёзларни тўғри тушунтирган ҳолда уларнинг фаолиятини имкони борича қайта тиклаш, фаолият кўрсатиши учун имкониятлар яратиб бериш чораларини кўриш бўйича туман ҳокимлиги билан биргаликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида солиқ органлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларнинг кўмаги, тушунтириш ва тарғибот ишлари натижасида туман бўйича фаолиятини тўхтатиб қўйган 81 та корхоналарнинг фаолиятлари қайта тикланиши таъминланди.
Бюджет олдидаги солиқ қарзи 2021 йил 1 апрель ҳолатига 2,9 млрд.сўмни ташкил қилиб, йил бошига (3,9 млрд.сўм) нисбатан 1,0 млрд.сўмга камайтирилди.
Ушбу ва бошқа қўшимча манбаларни аниқлаб, бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларининг сифатли ижросини таъминлаш чораларини кўрамиз.
Юқорида қайд қилинган маълумотларни муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Бюджет прогноз кўрсаткичлари ижроси, маҳаллий бюджетга қўшимча манбаларни жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Уразбаевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман давлат солиқ инспекцияси (А.Уразбаев)га, тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда:
- мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчи жисмоний ва юридик шахсларни тўлиқ қамраб олиш ва тушумлар тушишини таъминлаш йўналиши бўйича таҳлиллар натижасида тегишли чораларни кўриш;
- бюджетдан солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган корхона ва ташкилотларнинг қарздорлигини ундириш юзасидан белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўриш;
- тумандаги корхоналар айланмаси солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан, кичик корхона ва микрофирмалар бўйича тушумларни таҳлил қилиб бориш ҳамда хуфёна фаолият юритишларига йўл қўймаслик;
- якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи ва корхона айланмасидан солиқ бўйича таҳлил қилиб бориш ҳамда ҳужжатсиз фаолият юритилишига барҳам бериш;
- фермер хўжаликларидаги барча ишчиларга иш ҳақларининг тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш, жисмоний шахсларнинг даромад солиғига қўшимча маблағларни ундириш чораларини кўриш вазифаси топширилсин.
3.Туман ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур қарорни туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатов ҳамда халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси: М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 801 marta