ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ
Сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати, фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Б.Аташев ҳисоботи.
Туманда 30244 гектар суғориладиган ер майдонлари бўлиб, 2020-2021 шўр ювишга даврига 22573 гектар ер майдонлари, шундан шўр ювишга 13406 гектар ва нам сув беришга 9167 гектар режалаштирилиб, 121.764 млн.м3 сув лимити белгиланди. Туманда 2020-2021 йил шўр ювиш даврида 79.124 млн.м3 сув миқдорлари олиниб (65.4 фоиз), жами 44789 гектар ер майдонларида суғориш ишлари бажарилди, шундан 13406 гектар ер майдонларининг шўри икки марта ювилди ҳамда 4000 гектар буғдой уч марта суғорилди. Бир гектар ерга 3510 м3 сув миқдорлари сарфланди ва сувдан фойдаланиш коэффициенти 0.96 га бажарилди.
Жорий йилнинг вегетация мавсумига жами 29914 гектар ер майдонларини суғориш режалаштирилиб, шундан 11600 гектар пахта,
4000 гектар буғдой, 1723 гектар боғ, 3823 гектар томорқа ва 8768 гектар бошқа экинлар бўлиб, 266.331 млн м3 сув лимити ажратилган.
Жорий йилнинг апрел ойига 22.300 млн.м3 сув лимити ажратилиб, 18.047 млн.м3 сув етказиб берилди. Туманда вегетация мавсумида жами 4000 гектар ғалла майдонлари бир марта тўлиқ суғорилиб, 165 гектар майдонда иккинчи суғориш ишлари бажарилган ва 9590 гектар бошқа экин (боғ,томорқа ва бошқалар) ер майдонларида суғориш ишлари бажарилди ва давом қилмоқда.
Туманда сувни тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича жами 3590 гектар, шундан 2000 гектар пахта ва 390 гектар боғ экин майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ва
1200 гектар ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда 68 та фермер хўжаликлари ва 2 та пахта тўқимачилик кластери (“Гурлан барака текс Кластер” МЧЖ) (“Гурлан агро Кластер” МЧЖ) томонидан 1823,4 гектар пахта ва 21 та фермер жўжалигида
196,0 гектар боғ экин майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ва 13 та фермер хўжалигида 130 гектар ёмғирлатиб суғориш технологияларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. 79 та тиндиргич ҳовузлари қазилган бўлиб, шундан 60 та ҳовуз геомембрана билан қопланиб, 31 дона насос фильтрлар ўрнатилди. “Гурлан барака текс” МЧЖнинг 28.0 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технолигияси тўлиқ ўрнатилди.
Томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш учун тижорат банклари томонидан тадбиркорларга 24,054 млрд.сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилган ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун 82800 млн.сўм ташаббускорнинг ўз маблағлари ҳисобидан сарф қилинган ҳамда ушбу майдонларда ёмғирлатиб суғориш тизимини жорий қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Туманда 2021 йил вегетация мавсумида ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш бўйича.
Гурлан туманида 2021 йил вегетация даври учун (1 апрелдан 1 сентябрача) ирригация чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилган.
2021 йилда 57.0 км хўжаликлараро каналлар, 36.6 км ички суғориш тармоқларини механизмлар ёрдамида тозалаш режалаштирилиб, ҳозирги кунда 21.7 км хўжаликлараро каналлар ва 20.2 км ички суғориш тармоқлари механизмлар ёрдамида тозаланди ва ҳозирда 4 та экскаватор ишламоқда.
Туманда жами 55,8 км ёпиқ дренажлар мавжуд бўлиб, ушбу ёпиқ дренажлардан 2020 йилда 2.0 км давлат дастурлари орқали тозаланди.
Туманда жами 1116.6 км коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд бўлиб,
2021 йилда жами 304,5 км коллектор ва дренаж тармоқлари тозаланиши режалаштирилган.
Давлат дастури бўйича Гурлан ва Эшимжирон коллекторлари тизимида 115 км, кластер ташкилоти томонидан 189.5 км коллектор зовур тармоқлари таъмирланиши керак. Бундан ташқари, Бош Вазир ўринбосари Ш.Ғаниевнинг топшириғига асосан жорий йил январь-февраль ойларида 2 та экскаватор жалб этилиб, 6,0 км коллекторлар тозаланишига эришилди. Туманда
250.0 гектар ерларни ўзлаштириш ҳисобига 230 нафар аҳолини иш билан таъминлаш режалаштирилган.
Туманда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижросини таъминлаш мақсадида туманда жорий йилда 350 гектар майдонларда интенсив боғлар, 250 гектар майдонларда янгидан узумзорлар ташкил қилинди.
Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида 3870 гектар майдонларда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш белгилаб олиниб, шундан 2390 гектар томчилатиб суғориш, 1200 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш ва 280 гектарда эгилувчан қувурлар орқали суғориш тизимини жорий қилиш белигилаб олинган.
Жорий йилнинг 7 май ҳолатига 1824 гектар томчилатиб суғориш,
1140 гектар ёмғирлатиб суғориш ва 280 гектар эгилувчан қувурлар орқали суғориш тизими жорий қилинди.
Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратиб берилган 25150 гектар ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2021 йил 13 мартдаги 743-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарор билан фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратиб берилган ер майдонларининг 11600 гектарига ғўза, 4000 гектарига ғалла, 287 гектарига маккажўхори, 1000 гектарига шоли, 580 гектарига дуккакли экинлар, 171 гектарига мойли экинлар, 563 гектарига сабзавот,
846 гектарига полиз, 283 гектарига картошка, 5061 гектарига озуқа экинлари, 69 гектарига бошқа экинлар жойлаштирилган.
Бугунги кунда мазкур экинлардан ғўза экинлари, картошка, мойли экинлар ва сабзавот-полиз экинлари тўлиқ экилиши таъминланди. Қолган экинларни экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган маълумотларни инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати, фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Б.Аташев ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Аташевга:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларида белгиланган ишларни ўз вақтида бажарилишини назоратга олиш;
- фермер хўжаликларининг ер майдонларидан самарали фойдаланишини назорат қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг белгиланган режа асосида жойлаштирилишини назоратга олиш;
- туманда сувдан самарали фойдаланиш, мавжуд сувни тежаш, сув тежовчи технологияларни жорий қилишни жадаллаштириш;
- аҳоли хонадон томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
- амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чорак якуни билан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериш вазифалари топширилсин.
- Ушбу қарор “Гурлан ҳаёти” газетасида ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
- Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва атроф мухитни мухофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ў.Эшметов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 860 marta