ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ
Туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида. Гурлан туманидаги 4 та сектор ҳудудида жорий йилнинг январ-март ойларида амалга оширилган ишлар юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январда “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4102-сон қарорига мувофиқ вилоят ҳокимининг 2019 йил 11 январда 12к-сон қарори ва бу юзадан Гурлан тумани ҳокимининг 2018 йил 18 январда 188қ-сон қарори қабул қилинган.
Тумандаги 4 та сектор ҳудудларида 50 та маҳаллаларини қамраб олган бўлиб, ҳудудда 26717 та хонадон мавжуд ва уларда 149 493 нафар аҳоли истиқомад қилади.
Сектор раҳбарлари томонидан 50 та маҳаллаларда уйма-уй юриш ва сайёр қабуллар ўтказишда фуқароларнинг ҳаётий муаммолари ва уларни турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ҳар бир ҳудудида мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилинган.
Хар-бир ишчи гуруҳ аъзоси уйма-уй юриш ва сайёр қабулларда аниқланган муаммоларни тезкор равишда ўрганиш, электрон базани шакллантириш, кўтарилган масалаларни ҳал қилиш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларни тайёрлаш ишларига жалб этилди.
Жорий йилнинг январ-март ойларида сектор раҳбари томонидан ҳудудлардаги аҳоли билан яқиндан мулоқот ўтказиш ҳамда ёшларнинг мурожаатларини тинглаш мақсадида 13 та сайёр қабул ва учрашувлар ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабул ва учрашувларда жами 1633 нафар фуқаролар қатнашиб 124 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 42 таси жойида қаноатлантирилиб 83 тасига асосли тушунтиришлар берилган.
Ўтказилган сайёр қабул ва учрашувларда фуқаролар томонидан аниқланган бир қатор масалалар, муаммолар ва таклиф ҳамда мулоҳазалар билдирилиб, мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, тадбиркорлик учун ер майдони ажратиб бериш ҳамда мутахассислиги бўйича ишга кириш масалаларида амалий ёрдам сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган 58-сон баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан 1-сектор ҳудудида жорий йилнинг январ-март ойларида маҳаллаларда ўтказилган ёшлар учрашувида ёшлар муаммоларини ўрганиш, ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, уларда замонавий ахборот технологиялардан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакиллантириш, иш билан бандлиги, уй-жой таъминоти, бўш вақтларини мазмунли ўтказилиши, таълим олишига ва касб ўрганишга бўлган талабини ўрганиб, ечимини топиш, ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама кўллаб-кувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб килиш учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларда юзага келаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимлигига ва сектор штабига мурожаат қилишларини, келиб тушган мурожаатлари зудлик билан ҳал қилиниши ва қонуний ёрдам кўрсатилиши ҳақида тушунтириш ишларини олиб борилди.
“Темир дафтар”га 2020-2021 йилларда сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юриш орқали 993 та саҳоват ва кўмакка муҳтож бўлган оилалар киритилган эди.
Ушбу оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси ташкил этилиб, жамғарма ҳисоб рақамига 1,9 млрд сўмлик ҳомийлик маблағлари келиб тушди.
Камбағал оилаларни пандемия шароитида кундалик зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб бориш учун 489 та саховатпеша тадбиркорлар томонидан ихтиёрий равишда оталиққа олиниб, мазкур оилаларга "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 2,4 млрд.сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.
993 та камбағал оилада меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқаролар
681 нафарни ташкил қилади.
Меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини ишга жойлаштириш орқали уларнинг даромадини ошириш белгилаб олиниб, 681 нафар фуқаролардан 661 нафари, яъни 97 фоизи бандлиги таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг жорий йил 3 августдаги
02/1-1703-сон топшириғи бўйича “темир дафтар”дан чиқариладиган ва уларнинг ўрнига янги оилаларни киритиш тўғрисидаги маълумотларни ҳар бир маҳаллага ишчи гуруҳи бириктириб маҳаллада ташкил қилинган жамоат кенгашлари билан биргаликда ҳар бир хонадоннинг ҳолати ўрганиб чиқилди.
2020 йил якунига “Темир дафтар”даги 844 та оилалар, оила аъзолари
3 849 нафар оилаларни оилаларнинг қўшимча даромад олиш мақсадида ишга жойлаштирилиши, ҳомийлик ҳисобига қорамол, қўй, парранда берилиши ҳамда томорқа майдонларига иссиқхонлар қуриб берилиши ҳисобига ойлик даромадлари хонадоннинг эҳтиёжлари учун етарли бўлганлиги сабабли оила бошлиқларининг ихтиёрий аризаларига асосан Халқ депутатлари туман кенгаши қарори билан “темир дафтар”дан чиқарилди.
Жорий йил февраль ойида “Темир дафтар”дан 34 та оилаларни қўшимча даромад олиш мақсадида ишсиз оила аъзоларининг ишга жойлаштирилиши, ҳомийлик ҳисобига қорамол, қўй, парранда берилиши ҳамда томорқа майдонларига иссиқхонлар қуриб берилиши ҳисобига ойлик даромадлари хонадоннинг эҳтиёжлари учун етарли бўлгандан кейин, оила бошлиқларининг ихтиёрий аризаларига асосан Халқ депутатлари туман кенгаши қарори билан “Темир дафтар”дан чиқарилди. Бугунги кунда 1-сектор ҳудудида “Темир дафтар”дан 115 та оилалар мавжуд бўлиб, оила аъзолари 473 нафарни ташкил қилади.
Бугунги кунда “Ёшлар дафтари”га тумандаги 149 минг 500 нафардан ортиқ аҳолининг 85 минг 600 нафарини(56,6 фоиз) 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Шундан, секторлар ҳудудида 18-30 ёшдаги 28 700 нафари (14524 нафари қизлар)ни ташкил қилади.
Туманда 4 та сектор ҳудудларида маҳаллалар кесимида “Ёшлар баланси” шакллантирилди.
“Ёшлар дафтари”га 4873 нафар ёшлар киритилди, шундан 631 нафари ижтимоий, иқтисодий ва психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож ва 1058 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” ишлаб чиқилди.
“Манзилли режа”га асосан:
806 нафар ёшларни бўш иш ўринларига жойлаштириш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даври давомида 150 нафар (18%) ёшларнинг бандлиги таъминланди;
287 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш режалаштирилган бўлиб, бугунки кунда 105 нафар (36.5%) ёшлар ўқитилмоқда;
916 нафар ёшлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даври давомида 46 нафар (5%) ёшлар жалб қилинди;
“Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури доирасида 550 нафар ёшларга имтиёзли кредит ажратилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даври давомида 244 нафар (44%) ёшларга 6 млрд. 897 млн. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
“Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида 2349 нафар ёшларга экин ери ажратилиши белгиланган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даври давомида
2107 нафар (90%) ёшларга 290 гектар экин ери ажратилди.
Шунингдек, “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар:1+1” лойиҳаси доирасида 131 нафар ёшлар ўқитилиб, махсус сертификатлар топширилди ҳамда 126 нафар тажрибали тадбиркорларга бириктирилди.
Ёшларни иқтисодий қўллаб қувватлаш мақсадида 13 нафар ёшларга
12,2 млн. сўм субсидиялар ажратилди.
Бугун мамлакатимизда кўпгина соҳаларда олиб борилаётган ислоҳот ва чора-тадбирларда энг аввало ёшлар манфаатлари эътиборга олинган. Айниқса, Ёшларни санъат мактаблари, маданият марказлари ва музейларга жалб этиш қамровини ошириш уларнинг дунёқарашида ижобий ўзгаришларга олиб келиши ўз исботини топиб келмоқда.
Ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун шароитларни янада яхшилаш мақсадида 2021 йилда 12 та сунъий қопламали спорт майдончасини қуриш режалаштирилган. Ҳозирга қадар 4 та мактабларда сунъий қопламали спорт майдончалари ишга туширилган бўлиб, ҳозирда 8 та мактабда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилда секторлар ҳудудида 4 та “Street work out” майдончалар ташкил қилиш режалаштиригна эди. Бугунги кунга қадар 2 та “Street work out” майдончалар ташкил қилинди. Йил якунига қадар бу жараён тизимли давом қилдирилиб 2 та спорт майдончаларини қурилиб, ушбу спорт туридан мусобақалар ҳам ташкил қилиб борилади. Жорий йил якунига, 2 та мини-футбол майдонлари ва 4.2 км саломатлик йўлакларини ташкил этилиши режалаштирилди.
Бугун мамлакатимизда кўпгина соҳаларда олиб борилаётган ислоҳот ва чора-тадбирларда энг аввало ёшлар манфаатлари эътиборга олинган. Айниқса, ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган бешта муҳим ташаббус келажак бунёдкорларини кўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича 31551 нафар хотин-қизлар билан мулоқотларўтказилган ва унинг якунлари бўйича 2600 нафар аёллар дафтарга киритилган. Жумладан:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар–1564 нафар;
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар–209 нафар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар–216 нафар;
уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар–21 нафар;
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар–5 нафар;
тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар–84 нафар;
ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар–469 нафар;
психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар–27 нафар.
Бугунги кунда ҳудуддаги ишсизлик даражаси хотин-қизлар бўйича 45.5% фоиз(1564 нафар).
Жорий йилнинг январ-март ойларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 1737 тасига амалий ёрдамлар кўрсатилган Шундан;
1564 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича 712 тасига;
75 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ва ҳаётга руҳлантириш (мотивация бериш) бўйича 25 тасига;
109 нафар хотин-қизларга томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун 105 тасига;
468 нафар хотин-қизлар тадбиркорликка жалб этилади ва уларга кредит олишга кўмаклашиш учун 54 тасига;
209 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиши учун
209 тасига;
5 нафар хотин-қизларга турар-жой ижара компенсацияси тўлаб бериши учун барчасига;
84 нафар хотин-қизларга манзилли тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкиллаштириши учун барчасига;
469 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши учун 469 тасига;
27 нафар хотин-қизларга психологик ёрдам кўрсатиши учун 27 тасига амалий ёрдам берилган.
“Обод қишлоқ” давлат дастури бўйича “Шанғи” маҳалласида қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда маҳаллада 25 та аҳоли хонадонларини 11 тасининг том қисмини шиферланди, 165 та хонадон фасад қисми, 38 та хонадонларнинг дарвозалари таъмирланди.
Шунингдек, маҳаллага жами 55 та замонавий тежамкор кўча чироқлари ўрнатилди, 2,2 км пиёдалар йўлаклари таъмирланди ҳамда 1 та бозор инфраструктура объектлари ташкил қилинди.
12,2 км йўлларни таъмирлаш, 18,8 км электр узатиш симларини янгилаш, 40 та электр таянч устунларни янгилаш ишлари амалга оширилди.
Ижтимоий объектлар бўйича 2 та мактаб, 1 та боғчада капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилди.
Куз қиш мавсумида аҳолини кўмир, суюлтирилган ва табиий газ, электр-энергияси ҳамда ичимлик суви билан узлукси таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Кўмир таъминоти
2020/2021 йилларда аҳолини куз қиш мавсумидан беталофат ўтказиш мақсадида тумандаги 4310 хонадонга 3603 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 2668 тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилди, туман кўмир омборида 935 тонна кўмир захираси яратилган.
Суюлтирилган газ
2020 йилда туман аҳолисига 538 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши режалаштирилиб, амалда 538 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. 2021 йил бошидан 20 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган бўлса 1-чорак якунига қадар жами 132 тонна етказиб берилиши режалаштирилган.
Табиий газ
Туманда 2020 йилда табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида 586 та юқори ва ўрта босимли газ тақсимлаш қурилмалари, 1394 та газ қувурларидаги беркитгичлар тафтиш қилинди. 7,5 км тумандаги 5та юкори ва ўрта босимли газ қувурлари мукаммал таъмирланди.Юқори ва ўртабосимли газ қувурлари мустахкамликга ва зичликга синаш режаси 36 км булиб 36.4 км га яъни 101,1 % га бажарилди.Газ қувурлари асбоблар ёрдамида газ сизиб чиқиш холатлари текшириш режаси 54.1 км булиб 54.7 кмга яъни 101,1 %га бажарилди. Туман ёнғинга қарши кураш жамияти томонидан дудбўронлар созлиги тўғрисида 1228 та хонадоннинг кўрикдан ўтказилганлик тўғрисидамаълумотлар олинди.
Электр таъминоти
Гурлан туманида 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 1 та трансформатор пунктлари ҳамда 9,4км ҳаво линиялари мукаммал таъмирланди, 13 та трансформатор пунктлари ҳамда 21,6 км ҳаво линиялари жорий таъмирланди.
Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “Паст кучланишли электр тармоқларини 2017-2021 йилларда реконструкция ва модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли Қарорига асосан 1 та янги трансформаторлар янгидан ўрнатилди 1,65 км хаво линияси модернизация килинди.
Ичимлик суви
2020 йилда барча дастурлар доирасида туманда ичимлик суви таъминоти ва сув хизматларини яхшилаш ишларига жами 2,6 млрд.сўм пул маблағлари ажратилган бўлиб (10 та объект), 15 та маҳалла (Дўсимбий, Деҳқон, Шанғи) аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш режалаштирилган. Дастур доирасида жами 12,6 км ичимлик сув қувурлари ётқизиш ва 1 та сув тақсимлаш иншоотларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари туман ҳокимининг 2019 йил 28 декабрдаги 7312-сонли қарори билан аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда марказлаштирилган коммунал сув тармоғи бўлмаган ҳудудларга локал сув етказиб беришни ташкил қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган бўлиб, ишлаб чиқилган режа-график асосида аҳолига ичимлик сув мунтазам равишда етказиб берилмоқда.
Юқорида қайд қилинган маълумотларни муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
6-моддасига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Туман ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида. Гурлан туманидаги 1 та сектор ҳудудида жорий йилнинг январ-март ойларида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
- Сектор раҳбарлари (М.Ачилов, Қ.Рахманов, Ш.Рамазанов, А.Уразбаев)га, туман ҳокими 1-ўринбосари (У.Давлатов)га, туман ҳокими ўринбосарлари (О.Отамуратов, Т.Эрназаров, М.Уразметов, Б.Аташев, Р.Досимов)га, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:
- тумандаги “Темир дафтар”га киритилган ҳар бир оилада тадбиркорлик билан шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг доимий даромад манбаини яратиш, камбағал оилалар аъзоларини “темир дафтар”дан чиқариш;
- “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал қилиш ҳамда “Аёллар дафтари”дан чиқариш;
- “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатидан чиқариш;
- Тадбиркорликни ривожлантириш, ҳамда янги инвестициялар жалб этиш;
-Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти турларини ривожлантириш;
- Аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш;
- Ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, йўл, электр энергияси, газ, сув ва иссиқлик таъминоти тизимларини таъмирлаш вазифаларини белгиланган муддатларда амалга ошириш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.
- Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Жабберганов)га “Гурлан ҳаёти” газетаси бош муҳаррири (Ф.Абдуллаев)га ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ҳамда маҳаллий нашрларда эълон қилсин.
- Ушбу Қарор ижросини таъминланишини назорат қилиш сектор раҳбарлари ҳамда Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 816 marta