ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Гурлан туманида 2020 йил ва 2021 йилнинг январь-февраль ойлари давомида инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогнозларини ижроси ва 2021 йилги режа тўғрисида.

 

Туманимизда ишсиз ва иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тумандаги меҳнат ресурслари 81 965 нафар, шундан 65 589 нафари иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади.

Жами меҳнат фаолияти билан банд аҳоли 58 194 киши, шундан расмий соҳада бандлар 20 739 киши, норасмий соҳада бандлар 37 455 киши, шундан 10 370 нафари хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқда.

Туманда ишсизлар 7 395 нафар, яъни ишсизлик даражаси 11,3 фоизни ташкил қилмоқда.

2020 йил давомида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига
5 377 нафар фуқаролар томонидан иш сўраб мурожаат қилинган. Марказ томонидан 1 698 нафар фуқаролар тумандаги турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, фуқароларни турли йўналишларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали 3 240 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таьминланди. Шунга кўра Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамғармасидан
2 млрд. 607 млн сўм маблағлар ишчиларга тўлаб берилди

165 нафар ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар томорқа ерларига, шундан 134 нафар айнан “Темир дафтар”даги камбағал оилалар томорқа ерларига камбағалликдан чиқариш мақсадида енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди. Шундан 2 нафар томорқасига сув чиқмайдиган ер эгаларига сув чиқариш ускуналари (насос) ўрнатиб берилди. Булар учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 371,3 млн сўм маблағ молиялаштирилди.

2020 йил давомида 252 нафар касб-ҳунарга эга бўлмаган фуқаролар турли хил касб-ҳунарларга ўқитилган.

2020 йил давомида туманимизда 8 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилди. Ушбу меҳнат ярмаркаларида 483 та корхона ва ташкилот 2 033 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Меҳнат ярмаркаларида қатнашган 934 та фуқароларнинг 529 нафари ёшлар, 458 нафари

аёллар. Шундан 208 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. 50 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитишга ва 66 нафар ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

2020 йил давомида аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш борасида режа 1 845 амалда 1 894 тага ёки дастур кўрсаткичи
102,7 фоизга уддаланди.

Шундан:

-Тармоқ инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида режа 3 амалда
3 та ёки 100 фоизга;

-Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасида режа 329 та, амалда 349 та ёки 106,1 фоизга;

-Янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига режа
930 амалда 960 та ёки 103,2 фоизга;

-Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига режа
582 амалда 582 та 100,0 фоизга бажарилишига эришилди.

Туманда 4 та сектор ҳудудларида 4 та қишлоқ хўжалиги кооперативлари жумладан, 1-сектор ҳудудида “Хизир-эли асл мева”, 2-сектор ҳудудида “Вазир мевазор юлдузи”, 3-сектор ҳудудида “Шохжахон Лолагул” ҳамда 4-сектор ҳудудида “Қўша ой” ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил қилинди ва
180 нафар ишсиз кам даромадли ва камбағал оилалар аъзолари ўртасида пудрат шартномалари тузилиб, аъзолик белгиланиб бандлиги таъминланди. Уларга сабзавот ва полиз экинлари экиш учун 20 сотихдан ер ажратиб берилди. Ушбу кооперативларнинг ҳар бир аъзосига аъзолик улуши сифатида, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 2 230 000 сўмдан жами 401,4 млн. сўм субсидия ажратилиб молиялаштирилди.

Мақбул келадиган иш топилмаган 240 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар ижтимоий ҳимояга олиниб, ишсизлик нафақаси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4804-қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда 5 494 нафар аҳолини (968 та уй хўжалиги) қамраб олган ҳолда 2 та маҳаллада касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил қилинди.

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига туманда меҳнат ресурслари 82 603 нафар, шундан 63 627 нафари иқтисодий фаол аҳоли ҳисобланади.

Жами меҳнат фаолияти билан банд аҳоли 56 565 киши, шундан расмий соҳада бандлар 19 117 киши, норасмий соҳада бандлар 27 459 киши, шундан
9 989 нафари хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланмоқда. Туманда ишсизлар 7 062 нафар яъни ишсизлик даражаси 11,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Туманимизда 2021 йил давомида 4,4 минг нафар ишсиз фуқаронинг бандлигига кўмаклашиш ва шу мақсадда 3,8 млрд. сўм сарфлаш режалаштирилган.

Шундан: 767 нафарини бўш иш ўринларига, 557 нафарини  инвестиция лойиҳалари ҳисобига яратиладиган иш ўринларига, 155 нафарини банд (квота) қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштириш, 150 нафарини қишлоқ хўжалиги (паррандачилик, асаларичилик ва тикувчилик) кооперативларига субсидия ажратиш, 128 нафарининг шахсий томорқаларига (енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар харид қилиш учун, суғориш воситалари харид қилиш) учун субсидиялар ажратиш, 120 нафар тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга субсидия ажратиш орқали  бандлигини таъминлаш, 310 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинлаш, 1,9 минг нафар ишсиз фуқарони ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, 300 нафар ишсиз фуқарони 24 та касб, тадбиркорлик ва хорижий тилларни ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 2 ойи давомида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 755 нафар ишсиз фуқаролар томонидан иш сўраб мурожаат қилинган, шундан (500 нафари аёллар). Марказ томонидан 172 нафар, шундан (93 нафари аёллар) фуқаролар турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари, фуқароларни турли йўналишларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали 49 нафар (32 нафари аёллар) ишсиз фуқароларнинг бандлиги таьминланди.

11 нафар ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар томорқа ерларига шундан 11 нафар айнан камбағал оилалар томорқа ерларига камбағалликдан чиқариш мақсадида, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди, 10 нафар тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга субсидия ажратилди. 

145 нафар (134 нафари аёллар) касб-ҳунарга эга бўлмаган фуқаролар турли хил касб-ҳунарларга ўқитилди.

2021 йил январь-февраль ойлари давомида туманимизда 3 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилди.

Ушбу меҳнат ярмаркаларида 161 та корхона ташкилот

1 245 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Меҳнат ярмаркаларида қатнашган 333 та фуқаронинг 206 нафари ёшлар, 182 нафари аёллар. шундан 19 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган бўлса 75 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқишга ва 2 нафар ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

2021 йил январь ойи давомида аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш борасида режа 70 амалда 114 тага ёки дастур ижроси
162,9 фоизга бажарилди.

Шундан

-Янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига режа 39 та амалда 51 та ёки 130,8 фоизга;

 

-Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига режа 31 амалда 63 та 203,2 фоизга бажарилиши таъминланди.

Мақбул келадиган иш топилмаган 111 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар ижтимоий ҳимояга олиниб, ишсизлик нафақаси тайинланди.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида шакллантирилган лойиҳаларни амалга ошириш натижасида яратилган иш ўринлари ҳақида ахборот берсама:

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига лойиҳа қиймати- 535,9 млрд.сўмлик
440 та лойиҳа амалга оширилиши наижасида 1 418 та иш ўрни;

Шундан:

саноат йўналишида лойиҳа қиймати 44,7 млрд. Сўмлик 86 та лойиҳада,
204 та, хизмат кўрсатиш йўналишида лойиҳа қиймати 97,0 млрд. сўмлик 162 та лойиҳада, 311 та ва қишлоқ хўжалиги йўналишида 394,3 млрд. сўмлик 192 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 903 та иш ўрни яратилган.

(Хусусан: "Жекад Люкс" МЧЖ томонидан Тўқув цехи ва тайёр тўқимачилик  маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси бўйича
18 та ишчи ўрни, “Хоразм Янгибозор таъмирлаш” МЧЖнинг автомобилларга газ тўлдириш шахобчасини (метан) ташкил этиш лойиҳаси бўйича 10 та ишчи ўрни, “Гурлан универсал савдо комплекси” МЧЖни кенгайтириш” лойиҳаси бўйича
10 та ишчи ўрни, "Хоразм Шох Аббос" МЧЖнинг “Пишган ғишт ишлаб чиқариш” лойиҳасини кенгайтириш бўйича 8 та ишчи ўрни, "Дўсимбий чорва комплекс" МЧЖнинг Чорвачилик комплекси ташкил қилиш лойиҳаси бўйича 100 та ишчи ўрни, "GURLAN EKOTUR" МЧЖнинг Мевали ва манзарали кўчатлар етиштириш лойиҳаси бўйича 20 та ишчи ўрни яратилди.

2021 йилда Инвестиция дастурлари доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4937-сонли қарорида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, туманда 2021-2023 йилларга мўлжалланган умумий қиймати 515,6 млрд.сўм бўлган 70 та истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришилади. Бунда асосан саноат лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

2 та йирик саноат лойиҳалари (10 млн.доллардан юқори) жами қиймати 204,5 млрд. сўмлик, 450 та;

11 та ўрта саноат лойиҳалари (1 млн.доллардан 10 млн.долларгача) жами қиймати 130,2 млрд. сўмлик, 534 та;

5 та 14,4 млрд. сўмлик бошқа кичик саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари амалга оширилиб, 28 та янги иш ўринлари яратилади.

Ўтган йилги дастур доирасида шакллантирилган йилдан-йилга ўтувчи лойиҳалар билан бирга 2021 йилда жами ҳисобда қиймати 515,6 млрд.сўмлик
70 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳалар ҳисобидан янгидан 1 401 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳаларни ўз муддатларида ишга тушириш бўйича ҳар бир лойиҳа ташаббускори билан алоҳида ишлаб, ер ажратишдан тортиб лойиҳани ишга тушириш ва маҳсулотини сотишгача юзага келган муаммолар бўйича амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида йилига
140,5 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш қувватлари яратилиши кутилмоқда.

Юқорида қайд қилинган маълумотларга асосланиб халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил
    20 февралдаги 02-РА 1/1-265-сонли топшириғига асосан 2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таьминлаш прогнозларини танқидий муҳокама қилиш, ҳар бир худуд бўйича 2021 йилда янги иш ўринларни ташкил қилиш ва уларни сақлаб қолишнинг аниқ меҳанизмлари назарда тутувчи таклифлардан иборат аниқ манзилли чора-тадбирларни тасдиқлаш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатов ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокими ўринбосари (О.Отамуратов)га туманда 2021 йил учун белгиланган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини таъминлаш

 

орқали режалаштирилган янги иш ўринларининг яратилишини таъминлаш топширилсин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Давлатов), туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори (Я.Акманова) 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
  2. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Ахмедов)га “Гурлан ҳаёти” газетаси бош муҳаррири (Ф.Абдуллаев)га ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ҳамда маҳаллий нашрларда эълон қилсин.
  3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялар зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                             М.Ачилов


Fevral 27, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 764 marta