ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижроси тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони қабул қилинди.

 Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 10 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Дастурнинг ижросини ҳар бир бандини сўзсиз таъминлаш ҳамда 2021 йил олдимизда турган вазифалар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда давлат ва жамиятни янада ривожлантириш билан боғлиқ энг асосий йўналишлар, барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари учун устувор бўлган вазифалар аниқ белгиланди.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастури 5 та бўлим 110 та банддан иборат бўлиб, биринчи, давлат бошқаруви йўналиши бўйича – 13 та, иккинчи, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ йўналиши бўйича – 4 та, учинчи, иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари  бўйича 42 та, тўртинчи, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари йўналишлари бўйича 49 та, бешинчи – ташқи сиёсат ва хавфсизлик йўналиши бўйича 2 та банддан иборат вазифалар белгилаб олинган.

Фармонда белгиланган устувор вазифаларни Гурлан туманида сўзсиз ижросини таъминлаш ҳамда 2021 йил амалга ошириш лозим бўлган Йўл харитасини тасдиқлаш лозим. Давлат дастурини туманда ижросини таъминлаш бўйича 110 та банддан иборат комплекс чора-тадбирлар режаси  ишлаб чиқилган.

Ушбу комплекс чора-тадбирлар режасидан келиб чиқиб, қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширилади:

Биринчидан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг 3 та устувор йўналишлардан иборат бўлимда 13 та банд ижросини таъминлаш талаб этилади.

Хусусан, қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижроси,  Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини яхшилаш, Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқеини янада ошириш, Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш. 

 

Иккинчидан, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг 3 та устувор йўналишлардан иборат бўлимда 4 та топшириқ бўйича - транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш,  Аҳоли осойишталигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимини жорий қилиш ишларини фаоллаштириш ҳамда Давлат органлари ва ташкилотларини ҳуқуқий таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида юридик хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қарори лойиҳасига таклифлар берилади.

Учинчидан, иқтисодиётни ривожлантиришнинг 14 та устувор йўналишлардан иборат бўлимда  42 та топшириқ бўйича 2021 йил учун белгиланган туманнинг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича прогноз параметлари ва чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади.

Жумладан, туман иқтисодиётини барча тармоқларда ўстириш, энг аввало, рақобатдош корхоналар сонини ошириш, кичик саноат зоналари ва тадбиркорлик субъектларини янгидан ташкил этиш, энг асосийси лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвестицияларни кўпайтиришга оид манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шунингдек, “маҳаллабай” иш тизими асосида камбағалликни қисқартириш, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ишларини давом эттирилади.

Тўртинчидан, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлардан иборат бўлимда 49 та банд бўйича туманда ёш авлодга боғча, мактаб ва касб-ҳунар мактабларида сифатли таълим-тарбия беришни, уларни жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун  барча зарурий шароитлар билан таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширилади.

Жорий йилда ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳар бир раҳбарнинг эътибор марказида бўлади.

Сектор раҳбарлари, ҳар ҳафта камида икки кун уюшмаган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганади. Энг аввало, уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Хусусан, “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилади.

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёш бириктирилади.

Туман ёшлари ўртасида тадбиркорликка қизиқишни уйғотиш, уларнинг тадбиркорлик қилиш истакларини амалга ошириш мақсадида 5 гектар майдонга эга “Ёшлар” кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Асосий мақсад туманда ёшлар билан кўпроқ суҳбат қуриш орқали уларнинг муаммо ва таклифларини ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Бунда, сектор раҳбарлари ҳар жума куни “кун бўйи” ёшлар билан учрашганда уларнинг бандлигини таъминлайди ва улар томонидан кўтарилган муаммолар ижросини ҳал этиш чораларини кўрадилар.

Шу билан биргаликда аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ишларини

 

бугунги кун давр талабидан келиб чиқиб, кунлик иш режа сифатида алоҳида эътиборда бўлади.

Бешинчидан, Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни

таъминлаш, шунингдек, вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги 1 та устувор йўналишлардан иборат бўлимда 2 та топшириқни ижросини таъминлаш хусусан, Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимининг самарадорлигини янада ошириш, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида аҳолининг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, Чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик салоҳиятини ошириш жараёнларига фаол жалб қилиш юзасидан барча зарурий чораларни кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2020 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Гурлан тумани Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижроси таъминлаш бўйича туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги идора ва ташкилотлар раҳбарларининг ахборотлари маълумот учун  қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2020 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонини амалга ошириш бўйича “Давлат дастури” иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи (У.Давлатов) туман ҳокиминининг ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи (О.Отамуратов) билан биргаликда:

туман иқтисодиётини барча тармоқларда ўстириш, энг аввало, рақобатдош корхоналар сонини ошириш, кичик саноат зоналари ва тадбиркорлик субъектларини янгидан ташкил этиш, энг асосийси лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвестицияларни кўпайтиришга оид манзилли чора-тадбирлар амалга оширсин;

Шунингдек, “маҳаллабай” иш тизими асосида камбағалликни қисқартириш, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ишларини давом эттирсин.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Давлатов) туман ҳокимининг ўринбосарлари (Т.Эрназаров, О.Отамуратов, Б.Аташев, М.Уразметов, Р.Досимов), туман ҳокимлиги гуруҳ раҳбари (Ю.Хаматов), туман ҳокими маслаҳатчи ва ёрдамчилари (Н.Бабажанова, Ш.Хайтиммметов, О.Ахмедов) қуйидаларни ўз муддатларида сўзсиз ижросини таъминласинлар:

Хусусан, қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижроси,  Халқ депутатлари

 

туман Кенгаши котибияти фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини яхшилаш, Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқеини янада ошириш, Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш; 

 

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг йўналишларидаги 4 та топшириқ бўйича –

транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш,  Аҳоли осойишталигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимини жорий қилиш ишларини фаоллаштириш ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Давлат органлари ва ташкилотларини ҳуқуқий таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида юридик хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қарори лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш;

ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишлардан иборат бўлимда 49 та топшириқ бўйича вилоятда ёш авлодга боғча, мактаб ва олийгоҳда сифатли таълим-тарбия беришни, уларни жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун  барча зарурий шароитлар билан таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Бунда ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳар бир раҳбарнинг эътибор марказида бўлади.

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги 1 та устувор йўналишлардан иборат бўлимда 2 та топшириқни ижросини таъминлаш хусусан, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида аҳолининг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, Чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик салоҳиятини ошириш жараёнларига фаол жалб қилиш юзасидан барча зарурий чораларни кўриш.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияси раислари, депутатлар:

Йўл харита ижросини таъминлаш юзасидан депутатлик назорат ўрнатсинлар;

Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг йўналишларидаги 4 та топшириқ бўйича - транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш,  Аҳоли осойишталигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимини жорий қилиш ишларини фаоллаштириш бўйича ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича таклифлар киритсинлар.

Давлат органлари ва ташкилотларини ҳуқуқий таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида юридик хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қарори лойиҳасига таклифлар киритсинлар.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Ш.Худяров ҳар ойда “Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга

 

 

оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботларни эшитишни ташкил этсин.

  1. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари (О.Ахмедов)га “Гурлан ҳаёти” газетаси бош муҳаррири (Ф.Абдуллаев)га ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ҳамда маҳаллий нашрларда эълон қилсин.
  2. Ушбу Қарор ижросини таъминланишини назорат қилиш Халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                  М.Ачилов


Fevral 27, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 786 marta