ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонасининг 2021 йил 2-чорагида секторлар раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги
“Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига туман бўйича секторлар кесимида 2021 йил 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларининг рўйхатга олиниши ҳамда уларнинг ҳал қилиниши аҳволи ўрганилиб, умумлаштирилди.

Гурлан туман Халқ қабулхонасига 2021 йилнинг 6 ойи давомида жами 332 та ёзма ва оғзаки равишда мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 269 тасини ёзма ва 63 тасини оғзаки мурожаатлар ташкил этган.

Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган ариза ва мурожаатларнинг ҳал этилишида асосий эътибор уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминланишига қаратилган.

Келиб тушган жами 332 та мурожаат, улардаги масалалар сони 354 тани ташкил қилади, шундан мурожаатларнинг 306 таси (86,44%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 48 та (13,55%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 100 таси (28,24%) амалда қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилинган, 156 таси (44,06%) ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинган, 1 таси (0,28%) кўрмасдан қолдирилган, 49 та (13,84%) мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтириш хатлари берилган.

Туман  Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда, мурожаатларнинг асосий қисми қўйидаги масалалардан иборат эканлиги аниқланди;

- Суд масалалари ва суд қарорларининг ижро этилиши бўйича 9 та мурожаат (2,71), ички ишлар фаолияти масалалари бўйича 5 та мурожаат (1,51 %), алимент масалалари бўйича 15 та (4,52%), соғлиқни сақлаш ва дори-дармонга нарх-наво масалалари бўйича 15 та мурожаат (4,52%), пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 19 та мурожаат (5,72%), таълим соҳасидаги масалалар бўйича 5 та мурожаат (1,51%), уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш масалалари юзасидан 24 та мурожаат (7,23%), меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан ишга жойлашиш ва ишга тикланиш масалалари бўйича    43 та мурожаат (12,95%), кредит олиш, банк-молия ва  тадбиркорлик ҳуқуқларининг бузилиши масалалари бўйича 18 та мурожаат   (5,42%), газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти, коммунал тўловларни ҳисоблаш, шу жумладан электр энергияси ва газ таъминотини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича ва солиқ тўловлари масалалари билан боғлиқ масалалари бўйича 34 та мурожаат (10,24%), йўл қурилиши, транспорт масалалари ва қурилиш  соҳаси билан боғлиқ масалалари бўйича 16 та мурожаат (4,82%), моддий ёрдам олиш, шу жумладан оилага моддий ёрдам ва бир марталик моддий ёрдам олиш масалалари бўйича 27 та мурожаат (8,13 %), бошқа масалалар билан боғлиқ 102 та мурожаат (30,72%).

Мамлакатимизда ёшлар ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарлари шакллантирилди. Ушбу дафтарларга киритилиш ҳолати ўрганилганда сектор раҳбарлари ва ишчи гурух томонидан бир қатор ҳато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, “Ёшлар дафтари” бўйича:

“Зиёкор” маҳалласи Наврўз кўчаси 13-уйда яшовчи 2000 йилда туғилган Хажибаев Отабек Хайрулло ўғлининг шахсан ўзи билан сўровнома ўтказилмаган, ишлаш истаги бўлишига қарамасдан ёшлар дафтарига киритилмаган.

“Нурли йўл” маҳалласи Ал-Фарғоний кўчаси 56-уйда яшовчи 1992 йилда туғилган Акманова Янгилжон Шукурла қизининг вояга етмаган фарзандлари борлиги, ўзи ва турмуш ўртоғи ишсизлиги, оилавий аҳволи яхши бўлмаганлиги, турар жойи таъмирталаблигига қарамасдан “Ёшлар дафтари”га киритилмаган.

“Навбаҳор” маҳалласи Нурли йўл кўчаси 6-уйда яшовчи 1995 йилда туғилган Маткаримова Нодира Нематжоновнанинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, шундан бир нафари туғма ногиронлиги, турмуш ўртоғи билан ажрашганлиги, Навбаҳор маҳалласи Нурли йўл кўчаси 6-уйда  2 йилдан буён ижарада яшаётганлигига қарамасдан ёшлар дафтарига киритилмаган.

 “Фидокор” маҳалласи Аму-Соҳили кўчаси 17-уйда яшовчи 1999 йилда туғилган Шукуруллаева Наргиза Шукурла қизининг оилавий аҳволи яхши эмаслиги, ҳеч қайерда ишламаслигига қарамасдан “Ёшлар дафтари”га киритилмаганлиги аниқланди.

“Ёрмиш” маҳалласи Арчазор кўчаси 1-уйда яшовчи 1995 йилда туғилган Виктория Ли ишсизлиги сабабли ёшлар дафтарига киритилган, аммо шу кунга қадар доимий ишга жойлаштирилмаган.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Ш.Бекчановнинг юқоридаги ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан ҳисоботи эшитилиши лозим.

“Аёллар дафтари” бўйича:

“Наврўз” маҳалласи Дўстлик кўчасида яшовчи 1973 йилда туғилган Аитова Роза Бикбаевна “Аёллар дафтари”га киритилганлиги, аммо турмуш ўртоғи ҳамда ўзи ишсизлиги, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, турар жойи таъмирталаблигига қарамасдан, шу кунга қадар турар жойини таъмирлаш бўйича бирон бир ёрдам кўрсатилмаган.

“Боғишамол” маҳалласи Янги боғ кўчаси 5-уйда яшовчи 1966 йилда туғилган Жуманиёзова Гуласал Юлдошбаевнанинг оиласидагилар ишсизлиги, домий даромадга эга эмаслигига қарамасдан “Аёллар дафтари”га киритилмаган.

“Пахтачи” маҳалласи Усмон Носир кўчаси 43-уйда яшовчи 1986 йилда туғилган Абдуллаева Хуршида Мадаминовна турмуш ўртоғи билан яшамаслиги,    2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, ишсизлиги, 12 ойдан буён ижарада яшаб келаётганлигига қарамасдан аёллар дафтарига киритилмаган.

“Темир дафтар” бўйича:

Шанғи маҳалласи Ал-Хоразмий кўчаси 7 уйда яшовчи 1933 йилда туғилган Изамбекова Қурбан 2-гурух ногирони Изамбекова Гулбаҳор билан яшаб келаётганлиги, бир хонадонда 2 гурух ногирони ҳамда 86 ёшли ёши катта онахон яшаётганлигига қарамасдан темир дафтар рўйхатидан чиқарилган.

Ўйилма маҳалласи И.Каримов кўчаси 6-уйда яшовчи 1984 йилда туғилган Ярманова Саида Абдуллаевнанинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, боқувчисини ёқотганлиги, турар жойи шиферсиз ва таъмирталаблигига қарамасдан темир дафтардан чиқарилган.

“Шодлик” маҳалласи Бобур кўчаси 5-уй 17-хонадонда яшовчи 1970 йилда туғилган Мадаминов Зохид Баходировичнинг 5 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, ишсизлиги, оилавий аҳволи яхши эмаслигига қарамасдан “Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилган.

Жорий йилда туманнинг 2 та маҳаллаларида  “Обод қишлоқ”  дастури амалга оширилмоқда. “Шанғи” маҳалласида ишлар қониқарли бораётган бўлсада, “Ўйилма” маҳалласида ушбу дастур қониқарсиз амалга оширилган.

Жумладан, дастурни соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш 72,5 %га (режа 124, амалда 90), ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 75 %га (режа 20 км, амалда 15 км), автомобиль йўлларини таъмирлаш - 0 %га (режа 9,5 км, амалда 0 км), бозор инфратузилма объектларини қуриш – 100 %га (режа 1 та, амалда 1 та), маиший хизмат курсатиш мажмуаларини ташкил этиш - 0 % га (режа 6 та, амалда 0 та), ирригация ва мелорация тармоқларини таъмирлаш 67 %га (режа 6 км, амалда 4 км), пиёдалар йўлаклари - 0 %га (режа 1,2, амалда 0) тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишлари – 0 %га (режа 30, амалда 0) бажарилган холос.

Бунга сабаб охирги уч ой давомида ушбу дастур бажарилишга мутассади вилоят ва туман рахбарлари деярли эътибор қаратмаганлар ва тегишли штаблар мунтазам ишламаган.

Шунингдек, бугунги кунга фасад қисми таъмирланиши лозим бўлган 124 та хонадондан 34 та (28%) хонадонларнинг фасад қисми таъмирланмаган. Шу билан бирга ушбу маҳалланинг 124 та тандирхонадан 114 таси (92%),  124 та молхонадан 114 таси (92%), 61 та хожатхонадан 16 таси (26%)да таъмирлаш ишлари бажарилмаган.

Ушбу маҳалладаги 200 таси хонадонларнинг (34 %) томорқа ерлари тартибга келтирилмаган. Ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган.

Кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонасининг 2020 йил 2-чорагида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонаси мудири И.Тлавовнинг ахбороти тингланиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари туман кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Гурлан туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
    17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони талаблари ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан тумани Халқ қабулхонаси мудири И.Тлавовнинг 2021 йил 2-чорак якуни бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман секторлар раҳбарларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” билан ишлаш, жисмоний шахсларнинг вакилларини оммавий сайёр қабулларни ўтказиш, мурожаатларни жойида ҳал қилиш борасида етарлича иш олиб бормаётганликлари қайд қилинсин.
  3. Туман секторлар раҳбарлари (М.Ачилов, Ш.Рахманов, Ш.Рамазанов, А.Уразбаев)га;

 -жорий йилнинг бошида туманнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан (туман Халқ қабулхонаси билан келишилган ҳолда) тасдиқланган давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш жадвалига асосан белгиланган муддатларда ўтказилишини таъминласинлар.

  1. Тумандаги идора, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, секторлар ишчи гуруҳлари томонидан аниқланган аҳоли муаммоларини бартараф қилиш чоғида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ва самарали амалга оширилиши учун шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилсинлар.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари Р.Досимов, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича масалаҳатчиси Н.Бабажанова, туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ю.Хаматов, туман ҳокимининг қурилиш бўлими бош мутахассиси Ш.Бахтиёров, туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази директори Я.Ақмановалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда масъулиятсизлик билан ёндашаётганлиги учун огохлантирилсин.
  3. Сектор раҳбарлари оммавий сайёр қабуллар натижаларини маҳаллий нашрларда, оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда тўлиқ ёритилиши таъминласинлар.
  4. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                             М.Ачилов


Iyul 08, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 753 marta