ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонасининг 2020 йилда секторлар раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги
“Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига туман бўйича секторлар кесимида 2020 йил 12 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг рўйхатга олиниши ҳамда уларнинг ҳал қилиниши аҳволи ўрганилиб, умумлаштирилди.

Гурлан туман Халқ қабулхонасига 2020 йилда жами 571 та ёзма ва оғзаки равишда мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 408 тасини ёзма ва 163 тасини оғзаки мурожаатлар ташкил этган.

Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган ариза ва мурожаатларнинг ҳал этилишида асосий эътибор уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари таъминланишига қаратилган.

Туман  Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда, мурожаатларнинг асосий қисми қўйидаги масалалардан иборат эканлиги аниқланди.

- Суд масалалари ва суд ижросига оид масалалар 7 та мурожаат (1,2%)

- Ички ишлар фаолияти масалалари бўйича 19 та мурожаат (3,3 %)

- Прокуратура фаолияти масалалари бўйича 10 та ( 1,8%);

- Алимент масалалари бўйича 13 та (2,3%);

- Соғлиқни сақлаш ва дори-дармонга нарх-наво масалалари бўйича 9 та мурожаат (1,6%);

- Пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича
22 та мурожаат (3,9%);

-  Таълим соҳасидаги масалалар бўйича 9 та мурожаат (1,6%);

- Уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш масалалари юзасидан
43 та мурожаат (7,5%);

- Меҳнат ва бандлик масаласи, шу жумладан, ишга жойлашиш ва ишга тикланиш масалалари бўйича 66 та мурожаат (11,5%);

- Кредит олиш масалалари бўйича  15 та мурожаат (2,6%);

- Газ, электр, сув, иссиқлик таъминоти, коммунал тўловларни ҳисоблаш, шу жумладан, электр энергияси ва газ таъминотининг ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича ҳамда солиқ тўловлари билан боғлиқ масалалари бўйича 49 та мурожаат (8,6%);

- Йўл қурилиши, транспорт масалалари ва қурилиш  соҳаси билан боғлиқ масалалари бўйича 42 та мурожаат (7,3%);

- Моддий ёрдам олиш, шу жумладан, оилага моддий ёрдам ва бир марталик моддий ёрдам олиш масалалари бўйича 76 та мурожаат (13,3%);

- Бошқа масалалар билан боғлиқ 191 та мурожаат (33,5%).

Шунингдек, жорий йил бошидан туман Халқ қабулхонасига келиб тушган жами 571 та мурожаатларнинг 161 таси туман ҳокими, 108 таси туман прокурори, 136 таси туман ИИБ, 142 таси туман ДСИ сектори ҳудудларидан, 24 таси бошқа туманлардан келиб тушган.

 Келиб тушган мурожаатлар тегишлилиги бўйича назоратга олиниб, идора ташкилотларга ижро учун юборилган.

Жумладан, туман ҳокимлигига 203 та мурожаат юборилган бўлиб, шундан 47 таси ижобий ечимини топган, 125 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилган, 16 тасига тушунтириш берилган, 15 таси жараёнда, туман прокуратурасига 102 та мурожаат юборилган бўлиб, 27 таси ижобий ҳал этилган, 47 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилган, 10 тасига тушунтириш берилган, 2 таси кўрмасдан қолдирилган, 16 таси жараёнда, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимига 49 та мурожаат юборилган бўлиб, шундан 11 таси ижобий ечимини топган, 35 тасига ҳуқуқий маслаҳат, 3 тасига тушунтириш берилган, туман ички ишлар бўлимига 29 та мурожаат юборилган бўлиб, шундан 9 таси ижобий ечимини топган, 19 тасига ҳуқуқий маслаҳат, 1 тасига тушунтириш берилган, туман аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига 21 та мурожаат юборилган бўлиб, 4 таси ижобий ҳал этилган, 17 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилган, 4 таси жараёнда.

Шунингдек, келиб тушган мурожаатларнинг қолган қисми туман тиббиёт бирлашмасига, мажбурий ижро бюроси туман бўлимига, бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига, давлат солиқ инспекциясига, фермерлар кенгаши туман бўлимига,  туман электр таъминоти корхонасига, “Гурлантумангаз” филилалига, халқ таълими бўлимига, мактабгача таълим бўлимига ва бошқа туман ташкилотларига ҳамда юқори турувчи органларга юборилган.

Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олиниб, ўрганиш учун 15 кунлик муддат билан юборилган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши унчалик кўп муддат талаб қилинмайдиган бўлсада, муддатларни асоссиз равишда бир ойгача бўлган муддатга узайтириш ҳолатлари мавжуд бўлиб, муддат узайтириш одат тусига кириб бормоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасига Гурлан тумани, Боғишамол маҳалласида яшовчи фуқаро Тилавов Эриммат Гурлан эски мол бозори ёнидан Гурлан эски бозори ҳудудигача бўлган автомобил йўли таъмирланаётганлиги, ушбу йўлда чанг-тўзон кўтарилаётганлиги, бу ҳолат йўл атрофидаги хонадонларга қийинчилик туғдираётганлиги сабабли кунига 3 маротаба машина ёрдамида сув сепилишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати 2020 йил   14 август куни туман ҳокимлигига юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган. Ушбу муддат тугаганидан кейин тизим томонидан автоматик равишда яна 15 кунга муддати узайтирилган. Ушбу мурожаат қисқа муддатларда ҳал қилиниши лозимлигига қарамасдан 37 кунда, яъни 21 сентябрь куни ёпилган.

Жумладан, Гулшан маҳалласида яшовчи Курбанбаев Тулибай, Боғистон маҳалласида яшовчи Кучкаров Илхомбой, Ишонч маҳалласида яшовчи Матмуратова Садоқатларнинг оилавий аҳволи яхши бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон фармонига асосан ажратилган моддий ёрдамдан олишларини сўраб қилган мурожаатлари 2020 йил 3 август куни туман ҳокимлигига юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган. Ушбу муддат тугаганидан кейин тизим томонидан автоматик равишда яна   15 кунга муддати узайтирилган. Ушбу мурожаатлар қисқа муддатларда ҳал қилиниши лозимлигига қарамасдан 51 кунда, яъни 23 сентябрь куни ёпилган.

Худди шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларига эътиборсизлик билан қараб, кўпчилик мурожаатларнинг муддатлари бузилган ҳолатларни кўриш мумкин.

Гурлан тумани, Янгибоғ маҳалласи, Зироатчилар кўчаси, 35а-уйда яшовчи фуқаро Сапаров Алишер клиникасига тортилган ичимлик суви қувури учун          2 850 000 сўм пул маблағи олиб, ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилмаганлиги, қиммат нархда қувурни тортиб берганлиги сабабли “Гурлансув” корхонаси раҳбарига қонуний чора кўриб беришни сўраб қилган мурожаати 2020 йил          28 август куни туман прокуратурасига юборилган ва ижроси назоратга олиниб,   15 кунлик муддат белгиланган. Ушбу муддат тугаганидан кейин тизим томонидан автоматик равишда яна 15 кунга муддати узайтирилган. Белгиланган тартибга кўра бир ойлик муддати тугагандан сўнг, текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинса, туман ҳокими номидан билдирги билан мурожаат қилиб қўшимча муддат олиш мумкин. Лекин бундай мазмунда билдирги билан мурожаат қилинмаган. Натижада белгиланган муддатдан 1 кунга кечиктирилиб, яъни 28 сентябрь куни ёпилган.

Гурлан тумани, Зиёкор маҳалласи, Нодирабегим кўчаси, 35-уйда яшовчи фуқаро Ўринбоева Гулзебо 2 йилдан буён фарзандининг алимент пулини ундириб ололмаётганлиги сабабли алимент пулини ундириб беришни сўраб қилган мурожаати 2020 йил 2 октябрь куни туман прокуратурасига юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган. Ушбу муддат тугаганидан кейин тизим томонидан автоматик равишда яна   15 кунга муддати узайтирилган. Белгиланган тартибга кўра бир ойлик муддати тугагандан сўнг, текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинса, туман прокурори номидан билдирги билан мурожаат қилиб қўшимча муддат олиш мумкин. Лекин бундай мазмунда билдирги билан мурожаат қилинмаган. Натижада белгиланган муддатдан 1 кунга кечиктирилиб, 2 ноябрь куни ёпилган.

Гурлан тумани, Пахтачи маҳалласи, Огаҳий кўчаси, 2-уйда яшовчи фуқаро Қучкаров Алишер Сапаев Шерматга тегишли ер участкалари ноқонуний равишда ажратилганлиги юзасидан ҳамда бошқалардан норози бўлиб йўллаган мурожаатида кўрсатилган ҳолатларнинг биронтаси ҳам ўрганилмасдан қолганлиги сабабли кўрсатилган масалаларни қонуний ўрганиб беришни сўраб қилган мурожаати 2020 йил 27 октябрь куни туман прокуратурасига юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган. Ушбу муддат тугаганидан кейин тизим томонидан автоматик равишда яна 15 кунга муддати узайтирилган. Белгиланган тартибга кўра бир ойлик муддати тугагандан сўнг, текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинса, туман прокурори номидан билдирги билан мурожаат қилиб қўшимча муддат олиш мумкин. Лекин бундай мазмунда билдирги билан мурожаат қилинмаган. Натижада белгиланган муддатдан 27 кунга кечиктирилиб, яъни 23 декабр куни 57 кунда ёпилган.

Гурлан тумани, Наврўз маҳалласи, Махтумқули кўчаси, 62-уйда яшовчи фуқаро Хожаев Давронбек марҳум отаси номидаги турар жойининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш учун 2018 йил июль ойида туман ДСИ ходими 4 млн сўм олиб кетиб, шу кунгача ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилмаганлиги, ушбу масала юзасидан туман прокуратурасига шу йилнинг 9 сентябрь куни ёзма равишда мурожаат қилгани, лекин натижа бўлмаганлиги сабабли ушбу масалани ўрганиб чиқиб, қонуний чора кўриб беришни сўраб қилган мурожаати 2020 йил 23 ноябрь куни туман прокуратурасига юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган. Ушбу муддат тугаганидан кейин тизим томонидан автоматик равишда яна 15 кунга муддати узайтирилган. Белгиланган тартибга кўра бир ойлик муддати тугагандан сўнг текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинса, туман прокурори номидан билдирги билан мурожаат қилиб қўшимча муддат олиш мумкин. Лекин бундай мазмунда билдирги билан мурожаат қилинмаган. Натижада белгиланган муддатдан 1 кунга кечиктирилиб, яъни 24 декабрь куни ёпилган.

Қўшкўпир тумани, Араблар маҳалласи, Обиҳаёт кўчаси, 12-уйда яшовчи фуқаро Эркаева Умиданинг собиқ турмуш ўртоғи Э.Тажимуратовдан Мажбурий ижро бюроси Гурлан туман бўлими ходимлари бир йилдан буён фарзандларининг алимент пулларини ундириб бермаётганлиги сабабли алимент пулларини ундириб беришни сўраб қилган мурожаати 2020 йил 4 ноябрь куни туман прокуратурасига юборилган ва ижроси назоратга олиниб, 15 кунлик муддат белгиланган. Ушбу муддат тугаганидан кейин тизим томонидан автоматик равишда яна 15 кунга муддати узайтирилган. Белгиланган тартибга кўра бир ойлик муддати тугагандан сўнг, текшириш учун қўшимча муддат талаб қилинса, туман прокурори номидан билдирги билан мурожаат қилиб қўшимча муддат олиш мумкин. Лекин бундай мазмунда билдирги билан мурожаат қилинмаган. Натижада белгиланган муддатдан 21 кунга кечиктирилиб, яъни ушбу мурожаат 51 кунда кўриб чиқилиб, 25 декабр куни ёпилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўяётган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда жазо қўлланилиши юзасидан 2020 йил давомида киритилган тақдимнома ва таклифларга фақат огоҳлантириш билан чекланилганлиги, ходимларнинг ўз вазифасига совуққонлик билан қарашига ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатини бузиш ҳолатлари кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги Халқ қабулхонасида тумандаги сектор раҳбарларининг шахсий қабуллар жадвали ишлаб чиқилиб, жадвал асосида ҳар ҳафтада қабуллар ўтказилиши белгиланган.

Жумладан, жорий йил бошидан 1-сектор раҳбари, туман ҳокими томонидан 30 та, 2-сектор раҳбари, туман прокурори томонидан 4 та, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи томонидан 3 та, 4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи томонидан 2 та қабуллар ўтказилган. Бироқ 1-сектор раҳбари, туман ҳокимининг кунлик қабуллари ҳоким ўринбосарлари томонидан ўтказилаётганлиги, шахсан туман ҳокими томонидан ечиладиган муаммолар билан мурожаат қилаётган фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3182-сонли қарорининг 13-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 декабрдаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг, туманлар ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш  бўйича ҳудуд раҳбарлари фаолиятини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги
973-сонли қарори юзасидан аниқ чоралар кўриш мақсадида сектор раҳбарлари ҳар ҳафтада камида бир марта ўзига бириктирилган ҳудуддаги маҳаллаларда тасдиқланган жадвалга мувофиқ сайёр қабуллар ўтказиб боришлари белгиланган.

Сектор раҳбарлари томонидан 96 та оммавий сайёр қабуллар ўтказилган. Қабулларда 2398 нафар фуқаролар қатнашиб, 267 та масала юзасидан мурожаат қилганлар. Мурожаатларнинг 113 таси, яъни 42,3 фоизи ижобий ҳал қилиниши таъминланган, 154 таси, яъни 57,7 фоизи бўйича мурожаатчиларга тушунтиришлар берилган.

Сектор раҳбарлари томонидан 57 та ёшлар билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказилган. Учрашувларда 5995 нафар ёшлар қатнашиб, 251 та масала юзасидан мурожаат қилганлар. Мурожаатларнинг 112 таси, яъни 44,6 фоизи ижобий ҳал қилиниши таъминланган, 139 таси, яъни 55,4 фоизи бўйича ёшларга тушунтиришлар берилган.

Маълумотларни ҳар бир сектор бўйича кўриб чиқилганда:

1-сектор раҳбари томонидан 24 та оммавий сайёр қабул ўтказилган. Қабулларда 685 нафар фуқаролар қатнашиб, 89 та масала юзасидан мурожаат қилганлар. Мурожаатларнинг 40 таси ижобий ҳал қилиниши таъминланган,
49 таси бўйича мурожаатчиларга тушунтиришлар берилган.

Сектор раҳбари томонидан 16 та ёшлар билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказилган. Учрашувларда 2278 нафар ёшлар қатнашиб, 85 та масала юзасидан мурожаат қилганлар. Мурожаатларнинг 29 таси ижобий ҳал қилиниши таъминланган, 56 таси  бўйича ёшларга тушунтиришлар берилган.

2-сектор раҳбари томонидан 22 та оммавий сайёр қабул ўтказилган. Қабулларда 510 нафар фуқаролар қатнашиб, 79 та масала юзасидан мурожаат қилган. Мурожаатларнинг 34 таси ижобий ҳал қилиниши таъминланган, 45 таси бўйича мурожаатчиларга тушунтиришлар берилган.

Сектор раҳбари томонидан 21 та ёшлар билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказилган. Учрашувларда 1482 нафар ёшлар қатнашиб, 110 та масала юзасидан мурожаат қилганлар. Мурожаатларнинг 53 таси ижобий ҳал қилиниши таъминланган, 57 таси  бўйича ёшларга тушунтиришлар берилган.

3-сектор рахбари томонидан 26 та оммавий сайёр қабул ўтказилган. Қабулларда 770 нафар фуқаролар қатнашиб, 46 та масала юзасидан мурожаат қилганлар. Мурожаатларнинг 28 таси ижобий ҳал қилиниши таъминланган,        18 таси  бўйича мурожаатчиларга тушунтиришлар берилган.

Сектор раҳбари томонидан 10 та ёшлар билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказилган. Учрашувларда 1277 нафар ёшлар қатнашиб, 29 та масала юзасидан мурожаат қилганлар. Мурожаатларнинг 13 таси ижобий ҳал қилиниши таъминланган, 16 таси бўйича ёшларга тушунтиришлар берилган.

4-сектор раҳбари томонидан 24 та оммавий сайёр қабул ўтказилган. Қабулларда 433 нафар фуқаролар қатнашиб, 53 та масала юзасидан мурожаат қилганлар. Мурожаатларнинг 11 таси ижобий ҳал қилиниши таъминланган,        42 таси  бўйича мурожаатчиларга тушунтиришлар берилган.

Сектор раҳбари томонидан 10 та ёшлар билан учрашув ва сайёр қабуллар ўтказилган. Учрашувларда 958 нафар ёшлар қатнашиб, 27 та масала юзасидан мурожаат қилганлар. Мурожаатларнинг 17 таси ижобий ҳал қилиниши таъминланган, 10 таси  бўйича ёшларга тушунтиришлар берилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу ҳолатларнинг юзага келишига йўл қўйган секторлар ва ҳудуддаги раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиши, халқ депутатлари туман Кенгашида муҳокама қилиниши, камчиликларни бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиши ҳамда ушбу ҳолатларга йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қонуний чора кўриб, натижаси юзасидан белгиланган муддатда туман Халқ қабулхонасига маълумот беришингизни сўрайман.

Кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонасининг 2020 йил якуни бўйича мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини ўрганиш натижалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан туманидаги халқ қабулхонаси мудири И.Тлавовнинг ахбороти тингланиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Гурлан туман кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Гурлан туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
    17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони талаблари ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Гурлан тумани Халқ қабулхонаси мудири И.Тлавовнинг 2020 йил якуни бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман секторлар раҳбарларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари” билан ишлаш, жисмоний шахсларнинг вакиллари билан оммавий сайёр қабуллар ўтказиш, мурожаатларни жойида ҳал қилиш борасида етарлича иш олиб бормаётганликлари қайд қилинсин.
  3. Туман секторлар раҳбарлари (М.Ачилов, Ш.Рахманов, Ш.Рамазанов, А.Уразбаев) қабулларнинг жорий йилнинг бошида туманнинг 4 та сектор раҳбарлари томонидан (туман Халқ қабулхонаси билан келишилган ҳолда) тасдиқланган давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш жадвалига асосан белгиланган муддатларда ўтказилишини таъминласинлар.
  4. Тумандаги идора, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, секторлар ишчи гуруҳлари томонидан аниқланган аҳоли муаммоларини бартараф қилиш чоғида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ва самарали амалга оширилиши учун шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилсинлар.

5.Сектор раҳбарлари оммавий сайёр қабуллар натижаларини маҳаллий нашрларда, оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда тўлиқ ёритилишини таъминласинлар.

  1. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб сайтига жойлаштирилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши

депутати, сессия раиси                                                        М.Ачилов


Fevral 24, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 728 marta