ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 79-сон баёни 12-банд ижросини Гурлан туманида таъминлаш тўғрисида

 

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 79-сон баёни 12-банд ижросини туманда таъминлаш тўғрисидаги Гурлан тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Бабажанованинг маърузасидан келиб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг  6-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Гурлан тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Бабажанованинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 79-сон баёни 12-банд ижросини туманда таъминлаш тўғрисидаги маърузаси ва таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.

 

Шунингдек, туманда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан тумандаги “Нуробод” маҳалласида яшовчи фуқаро Абдуллаева Саломат “Аёллар дафтари”га ногиронлиги бўлган аёллар тоифасига киритилганх 2-гуруҳ ногирони, туғма юрак нуқсони, эгри атриовентрикуляр клапан нотўғри формаси, бўлмачалараро тўсиқ деффекти ташхиси қўйилган. Бемор Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Урганч филиали томонидан марказда стационар шароитда даволаниш учун 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) “Дўсимбий” маҳалласида яшовчи Абдурахманова Комиланинг Полиартроза-артрити-VI даражаси, иккала тизза бўғимлари букувчи контрактураси, ўнг сон суяги бошчаси туғма чиқиши, оғриқ билан  ўнг чаноқ-сон бўғими яқинлаштирувчи, ттиззалари букувчи контрактураси, ҳаракат-юриш бузилиши ва қийинлиги ташхиси қўйилганлиги сабабли операцияси учун  2021 йил 9 апрель куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг 34-150-сонли қарорига асосан  34050000 (ўттиз тўрт миллион эллик минг) сўм маблағ ажратиб берилган ва 27 май куни фуқаронинг чап тизза бўғимида юқори технологияли эндопротезлаш амалиёти ўтказилган.

Шунингдек, бемор бутунлай соғайиб кетиши учун ўнг тизза бўғимини эндопротезлаш амалиёти учун 34 050000 (ўттиз тўрт миллион эллик минг) сўм маблағ ўтказиб берилсин.

Аёлларнинг дори-дармони, операцияси, уй-жойини таъмирлаш ва маданий тадбирнинг билети учун тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва ўрнатилган тартибда ўтказилишини таъминлаш туман ҳокимлигининг бош ҳисобчиси (А.Искандаров) зиммасига юклатилсин.

  1. Туман Ғазначилик бўлинмаси (Б.Матякубов) ажратилган маблағнинг белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
  2. Мазкур қарор “Гурлан ҳаёти” газетаси саҳифасида ҳамда туман ҳокимлигининг интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  3. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (У.Давлетов) ҳамда халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Кенгаш раиси                                                        М.Ачилов


Iyul 08, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 773 marta