ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Туманда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг бир қисмини рўйхатдан чиқариш тўғрисида.

 

Гурлан тумани ҳокимининг хотин-қизланр масалалари бўйича маслаҳатчиси Бабажанова Нурхон Рустамовнанинг туманда “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар, кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган, касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган аёллар, томорқасидан даромад олаётган, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар, ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган аёллар, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар, қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар, тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёлларнинг бир қисмини рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги ҳисоботини атрофлича муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Гурлан тумани ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бабажанова Нурхон Рустамовнанинг туманда “Аёллар дафтарига” киритилган аёлларнинг бир қисмини рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Тегишли тартибда муаммоси ҳал қилинган аёллар, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож аёлларга моддий томонлама ёрдам берилганлиги сабабли сектор раҳбарлари номига “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш бўйича ихтиёрий равишда аризалар тақдим қилган:

- боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар - 121 нафар;

- ижтимоий ёрдамга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 126 нафар;

- уй-жойини таъмирлашга муҳтож I-гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллар 
13 нафар;

- нотурар жойда истиқомат қилаётган ва уй жойга муҳтож аёллар - 5 нафар;

- қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар 2 нафар;

- тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёллар 55 нафар аёллар иловага муофиқ жами 322 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқарилсин.

  1. Мазкур қарор “Гурлан ҳаёти” газетаси ҳамда туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  2. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг
    хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н. Бабажанова ҳамда халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш.Бекчанов зиммасига юклатилсин.

  

Кенгаш раиси                                                          М.Ачилов


Iyul 08, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 768 marta