ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ
Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида 2021 йилнинг 6 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари М.Уразметов ахбороти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 27 январь ва 13 апрель кунлари “Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишларига асосан шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари томонидан янгича йўналиш, яъни ҳафтанинг ярмини ёшлар масаласига ажратиш тизими яратилди.
Мазкур соҳадаги ишларни тизимли равишда ташкил этиш мақсадида асосий икки йўналиш белгиланди:
биринчидан – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш;
иккинчидан – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдан иборат.
Туман сектор раҳбарлари учун энг аввало ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларга муносиб даромад олиши учун зарур шароитларни яратиш энг асосий вазифага айланди.
Белгиланган вазифалар ижросини тизимли равишда ташкил этиш мақсадида туманда “2021 йил давомида ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури” ишлаб чиқилди. Дастур ижроси юзасидан туман штаби аъзолари шакллантирилиб, соҳа доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан статистик маълумотларни юритиш бўйича кунлик мониторинг тизими яратилди.
Ёшлар дастурлари жами 64 та банддан иборат бўлиб, дастурлар ижроси учун республика бюджетидан 13,5 млрд. сўм, маҳаллий бюджетдан 0,82 млрд. сўм, бошқа манбалар (инвесторлар, ҳомийлар ва бошқалар) ҳисобидан 38,25 млрд. сўм маблағлар (жами 53,1 млрд. сўм) ажратилиши белгиланди.
Ёшлар дастурида туман бўйича жами 55 минг 570 нафар (85,7 %) ёшлар қамраб олиниши кутилмоқда.
Бугунги кунда тумандаги 149 минг 447 нафардан ортиқ аҳолининг
85 минг 600 нафарини (57,2 фоиз) 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Шундан,
- 7 ёшгача 23 минг 338 нафар (11 246 нафари қизлар),
- 7-18 ёшдагилар 36 минг 077 нафар ( 17196 нафари қизлар),
- 18-30 ёшдагилар 28 минг 700 нафар (201 842 нафари қизлар)ни ташкил қилади.
Тумандаги 4 та сектор котиблари томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга оид маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ишлари йўлга қўйилди.
Бугунги кунда “Ёшлар дафтари” электрон платформасига 4 минг 873 нафар ёшлар киритилган бўлиб, мазкур ёшларнинг 3 минг 445 нафари, яъни 70 фоизи турли муаммолари ҳал этилганлиги ҳисобига “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди.
Бугунги кунга қадар, “Ёшлар дафтари”га киритилган 418 нафар ишсиз ёшлар турли хил корхона ва ташкилотлардаги доимий иш ўринларига ишга жойлаштирилди, 139 нафари касб-ҳунарга ўқитилди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган касбга ўқитиш мақсадида ҳайдовчилик соҳасида ўқиш истагини билдирган 25 нафар ёшлар ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ўқув курсларида (В,С йўналишида) ўқитилмоқда.
“Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик соҳасига қизиқувчи 154 нафар ёшлар туман савдо-саноат палатаси ҳамда “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси орқали “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, сертификат топширилди. Сертификат олганларнинг 129 нафар ташаббускор тадбиркорларга, 25 нафар тажрибали ҳунармандларга бириктирилди. Мазкур ёшларнинг 23 нафарига тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 955 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди.
Ёшларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир ёшга – бир гектар” лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар 2078 нафар ёшларга 519,5 гектар ер майдонлари ажратилди. Бундан ташқари, ғалладан бўшаган 282,5 гектар ер майдонлари 1130 нафар ёшларга ажратиб берилди. Шундан, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан 373 нафарига 93,25 гектар ер майдонлари ажратилди. Бу йўналишдаги ишларимизни тизимли давом эттирган ҳолда ёшларга ғалладан бўшаган ер майдонларини ажратиш ишларини давом қилдирмоқдамиз.
Шунингдек, 8 нафар ёшларга иссиқхона ташкил қилиш учун
26,4 млн. Сўм, 1 та кооперативга бириктирилган 17 нафар ёшларга 41,6 млн. сўм субсидиялар ажратилди.
Ўтган давр мобайнида туманда ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 438 нафар ёшларга 10 млрд. 264 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, 438 та иш ўринлари яратилди.
Асосий эътиборимизни ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш масалаларига қаратган ҳолда, жорий йилнинг бугунги кунига қадар юридик шахс сифатида 28 та, якка тартибдаги тадбиркорлар 80 та, ўзини ўзи банд қилган ёшлар 748 нафарни ташкил қилди.
Бугунги кунда 2 минг 759 нафар ёшлар мигрант сифатида хорижий давлатларга чиқиб кетган.
Шунингдек, 34 нафар ёшлар хорижий мамлакатларга қонуний тартибда меҳнат қилиш учун ишга жойлаштирилди.
Туманда ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 5 ойида ёшлар томонидан
5 та жиноятлар содир этилган (2020 йилнинг мос даврига 5 та).
-ушбу жиноятларни содир этишда иштирок этган ёшлар 5 нафарни (4/5) ташкил қилади.
Шундан,-
- аёллар 1 нафар (1),
-ўқимайдиган ва ишламайдиганлар 1 нафар (3),
-ишлайдиганлар 3 нафар (1).
Ёшлар томонидан;-
-3 та ўғирлик ва 2 та бошқа турдаги жиноятлар содир қилинган.
Давлат раҳбариниг ташаббуси билан туманда сектор ва маҳаллалар кесимида “Ёшлар баланси” ишлаб чиқилди.
Мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида тумандаги 4 та сектор 50 та маҳаллалар кесимида 3720 нафар уюшмаган ёшларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.
Эркин иқтисодий зоналар тажрибаси асосида тумандаги Чинобод массивида “Ёшлар тадбиркорлик ва кичик саноат зона”лари ташкил этиш учун 3,0 га. ер майдони ажратилди. Манзилли рўйхатга асосан жорий йилнинг 1 декабрь санасига қадар Республика бюджетидан умумий 1млрд. 200 млн. сўмлик 1.5 км. узунликдаги автомобиль йўллари қурилиши, 264 млн. сўмлик 1,2 км. узунликдаги сув таъминоти, 295 млн. сўмлик электр таъминоти, 150 млн. сўмлик табиий газ таъминоти ҳамда 121 млн. сўмлик 10,8 км узунликдаги алоқа таъминотини ўтказиш режалаштирилган.
Жорий йилда 2430 нафар ёшлар таълим муассасаларини битиришини инобатга олиб, мазкур ёшларнинг соҳалар кесимида касб-ҳунар ва тадбиркорликга ўқитиш ҳамда ишга жойлаштириш прогноз параметрлари ишлаб чиқилди. Прогноз параметрга асосан жорий йилда 264 нафар ёшлар олий таълим муассасаларини, 112 нафар ёшлар академик лицейларни ҳамда 2024 нафар ёшлар умумий ўрта таълим мактабларини тугатишини инобатга олган ҳолда мазкур ёшларни турли соҳалар кесимида бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Ёшлар ишлари агентлиги Гурлан тумани ҳузуридаги “Хоразм ёшларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 7 нафар ёшларнинг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги контракт тўловлари, 20 нафарига тикув машинаси, 7 нафарига бир марталик моддий ёрдам, 7 нафар ёшларнинг соғлигини тиклаш билан боғлиқ сарф-харажатлар жамғарма ҳисобидан қоплаб берилди. Бундан ташқари мазкур жамғарма маблағлари ҳисобидан Ёшлар фестивали доирасида ўтказиладиган тадбирлар учун маблағлар ажратилди.
Ёшлар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида жорий йил туманда
12 та сунъий қопламали спорт майдончасини ташкил қилиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 9 таси фойдаланишга топширилди. Йил якунига қадар 3 таси ишга туширилади.
Дастур доирасида 3 та "Street work out" спорт майдончалари фойдаланишга топширилди.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида умумтаълим мактаблари 127 та мусиқа, 103 та спорт инвентарлари,
27 та компьютер жамланмалари ҳамда 4119 та китоблар тўплами билан таъминланди.
Бунинг натижасида 5 та ташаббус доирасида янги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.
Жумладан, мусиқа ва санъат йўналиши бўйича 15 та тўгарак ташкил қилиниб, 310 нафар, спорт йўналиши бўйича 13 та тўгарак ташкил қилиниб, 570 нафар, компьютер технологиялари бўйича 12 тўгарак ташкил қилиниб 225 нафар ҳамда китобхонлик бўйича 10 та тўгарак ташкил қилиниб
215 нафар ёшлар жалб қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига мувофиқ ҳудудларда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал мақсадида “Ёшлар жамғармаси” ташкил этилган.
Мазкур жамғармада бугунги кунга қадар 657,2 млн. сўм пул маблағлари шакллантирилган бўлиб, 262 нафар ёшларнинг турли муаммоларини ҳал этиш ҳисобига 450 млн сўм пул маблағлари йўналтирилди.
Шундан, 7 нафар ёшларга 22,5 млн.сўм тўлов контракт пули,
7 нафарига 3,4 млн.сўм бир марталик моддий ёрдам, 20 нафарига
88,3 млн.сўмга 20 та тикув машинаси, 7 нафарига дори-дармон учун
27,4 млн.сўм, 208 нафарига Наврўз байрами муносабати билан
20,8 млн.сўм моддий ёрдам, 12 нафар ёшларни ҳайдовчиликка ўқитиш учун 22,5 млн.сўм ажратилди. Шунингдек, “Ёшлар фестивали” доирасида ўтказиладиган тадбирлар учун 75,5 млн.сўм ва бошқа харажатларга 189,6 млн сўм маблағларга ажратилди.
Ўтган 6 ой давомида икки маротаба Ёшлар масаласи давлат раҳбари даражасида муҳокама қилинганлиги ушбу йўналишнинг нақадар долзарб ва ҳаётий зарурат эканлигидан далолатдир.
Туманда 2021 йилнинг 6 ойи давомида ёшлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган “Йўл хариталари” ижроси ва бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Туманда 2021 йилнинг 6 ойи давомида ёшлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган “Йўл хариталари” ижроси ва бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари М.Уразметовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
- Тумандаги сектор раҳбарлари ҳамда котиблари уч кун муддатда “Ёшлар дафтари” электрон платформасига ёшларни киритиш ва чиқариш ишларини қайта кўриб чиққан ҳолда электрон платформанинг умумий рейтинг кўрсаткичларини ошириш чораларини кўрсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатов тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик асосларига ўқиган ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш мақсадида тумандаги тижорат банкларидан кредит маблағларини ажратишга кўмаклашсин.
- Туман ҳокими ўринбосари М.Уразметов туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Я.Акманова), туман савдо-саноат палатаси (Ж.Шомратов) ва туман “Ҳунарманд” уюшмаси (Ш.Абдуллаев) билан биргаликда касб-ҳунар ва тадбиркорлик асосларига ўқиш истагини билдирган банд бўлмаган ёшларни ўқитиш ва тадбиркорлик ҳамда касб-ҳунар фаолиятини бошлашга амалий кўмаклашиш ишларини янада кучайтирсин.
- Туман савдо-саноат палатаси (Ж.Шомратов) “Ҳунарманд” уюшмаси (Ш.Абдуллаев) билан биргаликда бир ҳафта муддатда касб-ҳунар ва тадбиркорлик асосларига ўқиган бирок тажрибали ҳунарманд ва ташаббускор тадбиркорларга бириктирилмаган 5 нафар ёшларни хоҳишига кўра “Ёшлар: 1+1” тамойили асосида бириктириш чораларини кўрсин.
- Туман ҳокими ўринбосари Б.Аташев туман қишлоқ хўжалиги бўлими (Р.Маткаримов), фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши (Я.Бекчанов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда тумандаги барча ишсиз ёшларга унумдорлиги юқори ва суғориш бўйича муаммоси бўлмаган ғалладан бўшаган ер майдонларини ажратишни тўлиқ якунлаш чораларни кўриш, экин экиш билан боғлиқ ишларга амалий кўмак бериш ҳамда доимий мониторинг олиб бориш вазифалари юклатилсин.
- Туман прокуратураси (Қ.Рахманов), туман ички ишлар бўлими (Ш.Рамазанов), туман мудофаа ишлари бўлими (О.Абдувалиев), туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Р.Досимов) биргаликда уюшмаган ёшлар билан тизимли ишлаш, ёшлар ўртасида жиноятчиликни жиловлаш, уларнинг қалбида ватанпарварлик ва шахсий дахлдорлик туйғуларини шакллантириш бўйича тизимли ишларни ташкил қилсин ва доимий мониторинг юритсин.
2021 йил 1 декабрига қадар Ёшларни саноат ва ишлаб чиқариш йўналишида бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар тадбиркорлик ва саноат зона”ларини тўлиқ ишга тушириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин.
- Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Давлатов туман молия бўлими (Ж.Ҳасанов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори билан ташкил этилган ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга қаратилган “Ёшлар жамғармаси”дан самарали ва тизимли фойдаланган ҳолда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин ҳамда ҳар ойнинг 25 санасига қадар туман ҳокимига ахборот киритиб борсин.
- Мазкур қарор “Гурлан ҳаёти” газетаси ҳамда туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари У.Давлатов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарлари М.Уразметов, Р.Досимов ва Б.Аташев зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 791 marta