ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.11.2020 йил ПФ-6110 “Бирламчи тиббий- санитария  ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган  ислоҳатлар самарадорлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида ТТБ бошлиғи А.Каримовнинг ахбороти.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги
ПФ-6110 “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар самарадорлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси таъминлаш мақсадида, туман тиббиёт бирлашмаси 150 мингдан ортиқ туман аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Шундан 73581 нафарини аёллар, 48300 нафарини 18 ёшгача бўлган болалар, туғиш ёшидаги аёллар 40162 нафарни ташкил қилади. Туман аҳолисига шифокорлар учун 339.5 штат бирлиги ажратилган бўлиб, 239 штат банд, уларда 248 нафар жисмоний шахс фаолият кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич ҳар 10 минг аҳолига нисбатан 16.5 ни ташкиил қилади. Шунингдек 868 нафар ўрта махсус тиббиёт ходимлари ҳисобланади.

Туман аҳолисига 321 ўринга мўлжалланган туман марказий касалхонаси, кўп тармоқли марказий поликлиника, 6 та қишлоқ оилавий поликлиника, 1 та ОШП хизмат кўрсатиб келмоқда.

Туман марказий касалхонасида 2021 йил 5 ойи давомида 7204 нафар бемор даволаниб чиққан, улар томонидан 40249 шифо ўрин куни амалга оширилди режа 96,6% бажарилди.

Амбулатор поликлиникалар 1535 нафар қатновга мўлжалланган бўлиб, 2021 йил 5 ойи давомида 401509 қатнов амалга оширилган бўлиб, туман аҳолиси ўртача 2,7 марта кўрилган.

2021 йилда туманга жами 44 794 746 000 сўм молиялаштирилган бўлиб, аҳоли жон бошига 292000 сўмни ташкил қилади.

Фармон ижроси юзасидан тумандаги аҳолини антропометрик ўлчов, хатлов ўтказиш учун туман тиббиёт бирлашмаси бирламчи тизим бўғинида
50 та маҳаллада 54 та тиббиёт бригадалари оилавий шифокорлар ҳамда  патронаж ҳамширалар иштирокида хонадонма-хонадон тиббий кўрикдан ўтказиш учун рўйхати шакллантирилди.

Хатлов натижаларига кўра тиббий кўрикдан ўтказилганларнинг саломатлик ва физиологик холатидан келиб чиқиб тегишли гуруҳларга ажратилди.

Булар 1-гуруҳ таянч (соғлом), 2-гуруҳ паст хавф, 3-гуруҳ ўрта хавф ва 4-гуруҳ юқори хавф гуруҳига ажратилди. Асосий эътибор 3-4 гуруҳларга кирувчи беморларни ажратиб олиб соғломлаштириш ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкиллаштирилди, бунга оилавий шифокорлар, туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси тор мутахассислари ҳамда вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари малакали шифокорлари жалб қилинди. Ўтказилган тиббий кўрик натижаларига кўра 1-гуруҳ (соғлом) ва
2 гуруҳ паст хавф гуруҳлари рўйхати шакллантирилиб соғлом турмуш тарзларини давом эттириш мақсадида ҳар бир маҳалла кесимида маҳалла раиси ва участка нозирига тақдим қилинди. 3- гуруҳ ўрта хавф гуруҳ жами 39556 нафарни ташкил қилади. Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида
26003 (66,7 %) нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб 21907 нафари амбулатор шароитда 859 нафари туман тиббиёт бирлашмасида, 119 нафари вилоят ихтисослаштирилган шифохоналарида соғломлаштирилди ва 2000 нафари реабилитация қилинди.

Шунингдек 4-гуруҳ юқори хавф гуруҳи жами 5466 нафарни ташкил қилади. Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида 5321 (97,3 %) нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, 4223 нафари амбулатор шароитда, 372 нафари туман тиббиёт бирлашмасида, 137 нафари вилоят ихтисослашган шифохоналарида, Республика стационарида 1 нафар бемор соғломлаштирилди. Ҳозирги кунда соғломлаштириш ишлари давом қилдирилмоқда.

 Соvid-19 касаллигининг олдини олиш мақсадида туманда 49 хил дори воситаларидан 74 млн сўмлик ва амбулатор шароитда даволанаётган касаллларга Соvid-box тўпламидан 711 қадоқда захира қилинган.

Аҳолининг хавф гуруҳига мансуб қатламини мактабгача таълим ташкилотлари, Халқ таълими бўлими ходимлари, Давлат органи ходимлари, Тиббиёт ходимлари, сурункали касаллиги бўлган аҳоли ва 65 ёшдан катта аҳолини Коронавирус касалллигига қарши профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан 2021 йил 8 апрелдан 31 майга қадар 4869 нафар аҳолини эмлаш ишлари амалга оширилди, ҳамда режага асосан йил давомида эмлаш ишлари давом қилдирилиши режага киритилган.

Юқорида қайд қилинганларни муҳокама қилиб, халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши

 ҚАРОР  ҚИЛДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги
    ПФ-6110 “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар самарадорлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисидаги туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Каримовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин
  2. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи (А.Каримов) га:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги
ПФ-6110 “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар самарадорлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижросини ўз вақтида таъминлаш чоралари кўрилсин ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг хисоботларини ҳар чорак якунида мунтазам равишда халқ депутатлари туман Кенгашида эшитилишини таъминлаш;

- тиббий профилактика ва патронаж тизимининг мутлақо янги тизимини жорий қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бу борада авваламбор соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни оширишни тизимли ташкил этиш ҳамда аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш;

-тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, халқимиз ўртасида уларга нисбатан ҳурматни ошириш;

- тиббиёт соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.

  1. Мазкур қарор “Гурлан ҳаёти” газетаси ҳамда туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  2. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши доимий комиссия раислари зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                          М.Ачилов


Iyul 08, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 950 marta