ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прократура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти Гурлан туман бўлимининг 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги “Суд  ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро зтиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6118-сонли Фармонига асосан Бюро ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ўз фаолияти тўғрисида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳар ярим йилда ҳисобот тақдим этиб бориши белгиланган.

Юқоридаги Фармон ижросини таъминлаш ҳамда давлат раҳбарининг бошқа тегишли Фармон ва Қарорлари, Ҳукуматнинг тегишли қарорлари, шунингдек, Бош прокурор ва Бюро директорининг буйруқларига асосан Мажбурий ижро бюроси органлари зиммасига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан Бюронинг Гурлан туман бўлими томонидан
2021 йилнинг ўтган 5 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, бўлим иш юритувига 2020 йилдан 3.315 та 10 млрд.             902,4 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари қолдиқ бўлиб ўтган, жорий йилнинг           5 ойи мобайнида 5.246 та 45 млрд. 500,9 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган, шундан 2.334 та 6 млрд.  328,9 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари Қонуннинг 8, 24-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилмасдан қайтарилган. Бўлим иш юритувидаги жами 6.227 та 50 млрд. 74,4 млн. сўмлик ижро ҳужжатларидан 2.205 та 32 млрд. 107,5 млн. сўмлигининг ижроси тамомланган бўлса, шундан 1.727 та 18 млрд. 679,3 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари амалда ижро қилинган, ҳисобот даври охирига 4.022 та 17 млрд. 966,9 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари қолдиқ бўлиб қолган.

Шундан, 72 та 588,8 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси тўхтатилган, 267 та 1 млрд. 228,9 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари Қонуннинг 64-моддасига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ундиришга қаратилган, 343 та 4 млрд. 394,8 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари юзасидан қарздор юридик шахсларнинг хисоб варағларига инкассо топшириқномалари қўйилган.

Бундан ташқари, давлат фойдасига ундирувлар бўйича 1991 та
4 млрд. 542,3 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган, жорий йилнинг 5 ойи мобайнида 4.353 та 16 млрд. 950,8 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган, шундан 2.164 та 2 млрд. 135 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари Қонуннинг 8, 24-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилмасдан қайтарилган. Бўлим иш юритувидаги жами 4.180 та
19 млрд. 358,1 млн. сўмлик ижро ҳужжатларидан 1.767 та 14 млрд.
248,3 млн. сўмлигининг ижроси тамомланган бўлса, шундан 1.447 та
11 млрд. 304,2 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари амалда ижро қилинган, ҳисобот даври охирига 2.413 та 5 млрд. 109,8 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари қолдиқ бўлиб қолган, шундан 46 та 214,6 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси тўхтатилган, 53 та 78,1 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари Қонуннинг 64-моддасига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ундиришга қаратилган.

Шу каби, солиқ қарздорлигини ундириш бўйича 564 та 3 млрд.
605,7 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари қолдиқ бўлиб ўтган, жорий йилнинг
5 ойи мобайнида 1.057 та 15 млрд. 325,6 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган, шундан 52 та 1 млрд. 550,1 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари Қонуннинг 8, 24-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилмасдан қайтарилган. Бўлим иш юритувидаги жами 1.569 та 17 млрд. 381,2 млн. сўмлик ижро ҳужжатларидан 658 та 13 млрд. 16,8 млн. сўмлигининг ижроси тамомланган бўлса, шундан 516 та 10 млрд. 230,3 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари амалда ижро қилинган, ҳисобот даври охирига 911 та
4 млрд. 364,4 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари қолдиқ бўлиб қолган.

Юридик фойдасига ундирувлар бўйича 367 та 5 млрд. 212,9 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган, жорий йилнинг 5 ойи мобайнида 544 та 25 млрд. 531,1 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган, шундан 87 та 3 млрд. 240,8 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари Қонуннинг 8, 24-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилмасдан қайтарилган. Бўлим иш юритувидаги жами 824 та
27 млрд. 503,3 млн. сўмлик ижро ҳужжатларидан 258 та 17 млрд.
148,6 млн. сўмлигининг ижроси тамомланган бўлса, шундан 191 та 7 млрд. 125,8 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари амалда ижро қилинган, ҳисобот даври охирига 566 та 10 млрд. 354,7 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари қолдиқ бўлиб қолган, шундан 21 та 362,5 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси тўхтатилган.

Жисмоний фойдасига ундирувлар бўйича 957 та 1 млрд. 147,2 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган, жорий йилнинг 5 ойи мобайнида 349 та 3 млрд. 19 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган, шундан 83 та 953,1 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари Қонуннинг 8, 24-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилмасдан қайтарилган. Бўлим иш юритувидаги жами 1.223 та 3 млрд. 213 млн. сўмлик ижро ҳужжатларидан 180 та 710,7 млн. сўмлигининг ижроси тамомланган бўлса, шундан 89 та 249,3 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари амалда ижро қилинган, ҳисобот даври охирига 1.043 та 2 млрд. 502,3 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари қолдиқ бўлиб қолган, шундан 5 та 11,6 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси тўхтатилган, 170 та 38,4 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари Қонуннинг 64-моддасига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ундиришга қаратилган.

Алимент тўловларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича 754 та ижро ҳужжатлари қолдиқ бўлиб ўтган, жорий йилнинг 5 ойи мобайнида 107 та ижро ҳужжатлари келиб тушган, шундан 10 та ижро ҳужжатлари Қонуннинг 8, 24-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилмасдан қайтарилган. Бўлим иш юритувидаги жами 851 та ижро ҳужжатларидан 85 та ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган, ҳисобот даври охирига 766 та ижро ҳужжатлари қолдиқ бўлиб қолган, шундан
160 та ижро ҳужжатлари Қонуннинг 64-моддасига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ундиришга қаратилган, шунингдек алимент тўловларини 2 ойдан ортиқ муддат мобайнида тўлашдан бўйин товлаб келган 20 нафар қарздорга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси тартибида маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал қилишлик учун тегишли тартибда маъмурий судга юборилган ва судлар томонидан маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган.

Бундан ташқари, бўлим иш юритувида алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари асосида давлат ижрочилари томонидан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида 65 та оилалар яраштирилиб, 132 нафардан ортиқ болаларнинг етим қолишининг олди олинди.

Шунингдек, мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда алимент тўловчи қарздорларни ишга жойлаштириш бўйича Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркалари ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги
ПФ-6118-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича ундирилган маблағларнинг 50 фоизи "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланган.

Шунга кўра, юқорида қайд этилган ижро ҳужжатлари асосида Бюронинг Гурлан туман бўлими томонидан ўтган 5 ой давомида “Темир”, "Аёллар”       ва        "Ёшлар" дафтарларига 510,7 млн. сўм ундирилди.

Бундан ташқари, бўлимга ўтган 2021 йилнинг 5 ой давомида (ўтган йил қолдиғи билан бирга) келиб тушган 143 та мурожаатларнинг 131 таси ёки 91,6% ҳал этилган.

Шулардан, 63 таси (48,1%) қаноатлантирилди, 68 таси (51,9%) юзасидан мурожаат муаллифларига хуқуқий тушунтириш берилган.

Булардан ташқари, бўлим ходимлари томонидан 5 ой давомида соҳага доир Қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар тарғиботи буйича
194 та тадбирлар ўтказилиб, шундан 29 таси оммавий ахборот воситаларида ёритилди.

Хусусан, радиода 15 та, матбуотда 4 та ҳамда интернетда 10 та чиқишлар қилинди.

Ушбу тадбирларнинг 165 та оғзаки тартибда тўғридан-тўғри халқ билан маҳалла фуқаролар йиғинларида, шунингдек, идора ва ташкилотларда ўтказилган.

Бўлим томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлаш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан, Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши

 

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Харазм вилояти Гурлан туман бўлими бошлиғи Рахимов Шерзод Ибрагимовичнинг 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасида ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Харазм вилояти Гурлан туман бўлими (Ш.Рахимов)га:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан ижро хужжатлари асосида ҳар ойлик жами ва давлат фойдасига амалда ундириш режа графикларини белгиланган муддатда тасдиқлаш ва ижроси ўз вақтида таъминлансин.

- Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссиясига давлат фойдасига амалда ундириш режа графикларини белгиланган муддатда амалга ошириш чоралари юзасидан хисоботни ҳар чора якуни бўйича маълумот тақдим қилиб борсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (О.Жабберганов) ушбу қарорни туман ҳокимлиги расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  2. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгаши Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия (Г.Жуманиязов) зиммасига юклатилсин.

 

 Кенгаш раиси                                                                                 М.Ачилов


Iyul 08, 2021
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 822 marta