ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 79-сон баёни 12-банди ижросини Гурлан туманида таъминлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 79-сон баёни 12-банди ижросини туманда таъминлаш тўғрисидаги Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари Р.Досимовнинг маърузасидан келиб чиқиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари Р.Досимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни "Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 79-сон баёни 12-банди ижросини туманда таъминлаш тўғрисидаги маърузаси ва таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
- Туманда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғарма маблағлари ҳисобидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардан:
- “Нуробод” маҳалласида яшовчи фуқаро Абдуллаева Саломат “Аёллар дафтари”га ногиронлиги бўлган аёллар тоифасига киритилган 2-гуруҳ ногирони, туғма юрак нуқсони, эгри атриовентрикуляр клапан нотўғри формаси, бўлмачалараро тўсиқ деффекти ташхиси қўйилган. Беморга Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Урганч филиали томонидан марказда стационар шароитда даволаниш учун 2 000 000 (икки миллион) сўм;
- “Шодлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Рахимбоева Юлдуз “Аёллар дафтари”да ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар тоифасига киритилган. СЮРК. Қўшма митрал аортал клапан нуқсони. Митрал комиссуротомия операциядан кейинги ҳолат бўлганлиги сабабли ҳар йили даво муолажаларини олишга муҳтожлиги бор. Унга Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Урганч филиалида стационар шароитда консерватив шароитда даволаниши учун 2 000 000 миллион (икки миллион) сўм;
- “Оққум” маҳалласида яшовчи фуқаро Тажибоева Зайнаб “Аёллар дафтари”да ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёллар тоифасига киритилган. Ўғли Мадаминов Нормухаммадга умуртқа-орқа мия жароҳати асорати, орқа мия лати, Сў-Тн1 соҳаси умуртқа каналида сурункали субдурал гематомаси, илдизча оғриқ, миотоник синдроми, пастки кучли намоён бўлган парапарез, юриш, туриш бузилиши ташхиси қўйилганлиги сабабли даволатиш учун 1 000 000 (бир миллион) сўм;
- “Янгибоғ” маҳалласида яшовчи фуқаро Каримова Махира “Аёллар дафтари”да ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар тоифасига киритилган. Бахтсиз ҳодиса туфайли 2021 йил 29 март куни турар жойи ёниб кетганлиги туфайли унга таъмирлаш учун 5 000 000 ( беш миллион) сўм;
- “Маърифат” маҳалласида яшовчи фуқаро Нажимова Муборак “Аёллар дафтари”да 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган уй-жой таъмирлашга муҳтож бўлган аёллар тоифасига киритилган. Шу сабабли уй-жойини таъмирлаш учун унга 25 000 000 ( йигирма беш миллион) сўм маблағ ажратилсин.
- 2021 йил 2 апрель куни Ўзбекистон давлат драма театри ижодий жамоасининг туманда “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар учун ўтказган маданий тадбирининг 500 та билети учун 3 000 000 (уч миллион) сўм маблағ ўтказиб берилсин.
- Туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси(А.Искандаров)га ажратилган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш ва ўрнатилган тартибда ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
- Туман Ғазначилик бўлинмаси (Б.Маткурбанов) ажратилган маблағнинг белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
- Мазкур қарор “Гурлан ҳаёти” газетаси ҳамда туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари (Р.Досимов) ҳамда халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгаши Ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссия раиси (Ш.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси М.Ачилов
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 814 marta