ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ АҲОЛИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ!
Гурлан тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан куз қиш мавсумини беталофат ўтказиш, фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва газ-ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Ис гази нима?”, “Ис газидан заҳарланганда, биринчи тиббий ёрдам”, “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг” каби мавзуларда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари ишчи-хизматчилари иштирокида “Ис газидан заҳарланганда, биринчи тиббий ёрдам” мавзусида ўтказилган тадбирда тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари томонидан ис газидан заҳарланганда кўрсатиладиган биринчи тиббий ёрдам қай тартибда олиб борилиши амалда кўрсатиб берилди.
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Muharrir: Jabberganov Orifjon
Ko‘rishlar soni: 1032 marta